НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ АЛОҲИДА МУРОЖААТ ТАЛАБ ЭТМАСДАН ПРОАКТИВ ШАКЛДА ТАЙИНЛАНАДИ
“Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-194-сон, 27.05.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:
-фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;
-кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;
-ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.
2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
QANDAY AXBOROTLARNI BOLALAR O‘RTASIDA TARQATISH TAQIQLANADI?
personmaftuna 10-12-24, 09:43Bolalarni o‘z hayoti va salomatligiga xavf soladigan xatti-harakatlarni sodir etish, jumladan, sog‘lig‘iga zarar...
МАКТАБЛАРДА РАҲБАР ХОДИМЛАРНИНГ ДАРС СОАТЛАРИ ВАКАНТ
personmaftuna 27-03-24, 00:25Ҳақиқатдан ҳам шундай, раҳбар ходимларнинг соатлари вакант сифатида чиқарилади. Вазирлар Маҳкамасининг 2005 йил 21...
NOGIRONLIGI BO‘LGAN SHAXSLAR VA IJTIMOIY TA’MINOT HUQUQINI
personmaftuna 14-05-24, 02:39Mehnatga layoqatsiz va yolg‘iz keksalar, nogironligi bo‘lgan shaxslar hamda aholining ijtimoiy jihatdan ehtiyojmand...