НОГИРОНЛИК ПЕНСИЯЛАРИ АЛОҲИДА МУРОЖААТ ТАЛАБ ЭТМАСДАН "ПРОАКТИВ" ШАКЛДА ТАЙИНЛАНАДИ
“Ногиронлик пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашда проактив хизматларни жорий этиш тўғрисида”ги Президент қарори қабул қилинди.
ПҚ-194-сон, 27.05.2025 й.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан фуқароларга давлат пенсиялари ва компенсацияларни тайинлашнинг қуйидаги соддалаштирилган тартиби жорий этилади:
-фуқароларга I ёки II гуруҳ ногиронлиги белгиланганда пенсияларни алоҳида мурожаат талаб этмасдан проактив шаклда тайинлаш. Бунда фуқарога проактив шаклда тайинланган пенсияларни рад қилиш ҳуқуқи берилади;
-кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга ҳамда ядро полигонлари ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган шахсларга компенсацияларни электрон маълумотлар алмашинуви асосида проактив шаклда тайинлаш;
-ногиронлик пенсияси тайинлангандан сўнг камида 1 йил иш стажига эга бўлганда фуқаронинг пенсия миқдорини ҳар 2 йилда проактив шаклда қайта ҳисоблаш.
2025 йил 1 октябрдан давлат пенсия таъминотига оид ҳамда АТ “Халқ банки” томонидан пенсияларни нақд пул шаклида тўлаш билан боғлиқ хизматлар фуқароларни биометрик идентификация қилиш (Face-ID) ҳамда уларнинг имзосини электрон шаклда олиш орқали амалга оширилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
DAVLAT HOKIMIYATI VA BOSHQARUVI ORGANLARINING OCHIQ HAY’AT
personmaftuna 28-06-24, 16:55O‘zbekiston Respublikasining “ Davlat hokimiyati va boshqaruvi organlari faoliyatining ochiqligi to‘g‘risida ”gi...
ҚИММАТБАҲО МЕТАЛЛАРНИ СОТИБ ОЛИШДА ЧЕГИРМАЛАР ҚЎЛЛАШ
personmaftuna 09-03-24, 00:55Президент қарори (ПҚ-85-сон, 24.02.2024 й.) билан айрим норматив ҳуқуқий ҳужжатларга қўшимчалар киритилди. “Заргарлик...
БИЛАСИЗМИ?
personmaftuna 28-03-24, 10:05Қонунчиликка кўра, иш берувчи ходимнинг меҳнатда майиб бўлиши ва касб касаллиги туфайли ҳаётига ёки соғлиғига...