ИНТЕЛЛЕКТУАЛ МУЛК ОБЪЕКТЛАРИНИ ҲУҚУҚИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ ТИЗИМИ ЯНАДА ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
Президент томонидан имзоланган 10.09.2024 йил кунги ЎРҚ-959-сон Қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Унга кўра, интеллектуал мулк объектларидан қонунга хилоф равишда фойдаланганлик учун ҳуқуқ эгасининг талабига кўра ҳуқуқбузар томонидан товон тўлаш тартиб-таомили жорий этилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Жумладан, “Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида”ги Қонунга киритилган қўшимчага кўра:
Патент эгаси ўзининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахсдан зарарларнинг қопланиши ўрнига БҲМнинг 20 бараваридан 1000 бараваригача миқдорда товон тўлашини талаб қилиши мумкин.
Бунда товон зарарлар етказилиши фактидан қатъи назар, ҳуқуқбузарликнинг хусусиятидан ва патент эгасининг мутлақ ҳуқуқини бузган ҳолда саноат мулки объектидан фойдаланаётган шахснинг айби даражасидан келиб чиқиб, иш муомаласи одатлари ҳисобга олинган ҳолда тўланади.
Товон миқдори тарафларнинг келишувига мувофиқ ёки суд томонидан белгиланади. (Илгари бундай нормалар бўлмаган)
Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан 3 ой ўтгач кучга киради.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИ ҲУЗУРИДА АТОМ ЭНЕРГИЯСИ АГЕНТЛИГИ ТАШКИЛ
personmaftuna 30-05-24, 12:38“Ер қаъридан фойдаланиш, саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги ҳамда атом энергиясидан фойдаланиш соҳаларида давлат...
ХОРИЖГА ЧИҚИШ БИОМЕТРИК ПАСПОРТИНИ ПОЧТА ХИЗМАТИ ОРҚАЛИ
personmaftuna 27-12-24, 16:40Ўзбекистон Республикаси Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги 2024 йил 4...
DAVLAT IJTIMOIY BUYURTMALARI HAQIDAGI E’LONLAR DAVLAT
personmaftuna 15-05-24, 01:39O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 25.03.2024-yildagi VMQ-152-sonli “Ijtimoiy sheriklik me х anizmlarining...