ҲУДУДИЙ ПРОКУРАТУРАЛАРДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА ҚОНУНЧИЛИК УСТИДАН НАЗОРАТ БЎЛИНМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
Президентнинг 11.09.2024 йил кунги ПФ-139-сон “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.
Фармонга кўра:
Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади;
Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади;
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади.
Янги киритилаётган Бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:
ҳар ҳафтада камида битта туман(шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;
камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш;
камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш;
ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, Президентнинг Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
ER VA XOTINNING UMUMIY MOL-MULKINI BO'LISH TARTIBI QANDAY
personmaftuna 27-12-24, 16:21Er va xotinning umumiy mol-mulkini bo'lish er va xotindan birining talabiga ko'ra, ular nikohda bo'lgan davrda ham,...
KONSERTLARDA JONLI IJRO QANDAY RAGʻBATLANTIRILADI?
personmaftuna 15-05-25, 14:06Vazirlar Mahkamasining 08.04.2025-yildagi «Konsert-tomosha faoliyatida jonli ijroni yanada ragʻbatlantirish boʻyicha...
AJ ХODIMLARINING AKSIYALARGA EGALIK QILISH REJASI QANDAY
personmaftuna 28-10-24, 16:12Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining “Aksiyadorlik jamiyatlari х odimlarining aksiyalarga egalik qilish...