Kuzatuvchi » Siyosiy » ҲУДУДИЙ ПРОКУРАТУРАЛАРДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА ҚОНУНЧИЛИК УСТИДАН НАЗОРАТ БЎЛИНМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

ҲУДУДИЙ ПРОКУРАТУРАЛАРДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ СОҲАСИДА ҚОНУНЧИЛИК УСТИДАН НАЗОРАТ БЎЛИНМАЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

Президентнинг 11.09.2024 йил кунги ПФ-139-сон “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги  Фармони қабул қилинди. 

Фармонга кўра:

Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги қонунчиликка риоя этилиши ва унинг ижроси устидан назоратга масъул бўлган Бош прокурор ўринбосари лавозими киритилади;

Бош прокуратуранинг ташкилий-штат тузилмасида 7 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бошқармаси ташкил этилади;

Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар прокуратураларида жами 28 та штат бирлигидан иборат Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида қонунчилик устидан назорат бўлинмалари ташкил этилади.

Янги киритилаётган Бош прокурор ўринбосари зиммасига қуйидаги вазифалар юклатилади:

ҳар ҳафтада камида битта туман(шаҳар)га бориб, камбағал оилаларни реестрга киритиш ва чиқаришнинг ҳаққонийлигини ўрганиш;

камбағал оилаларга берилаётган маблағлар эгасига манзилли етиб боришини назорат қилиш;

камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида зиммасига юклатилган вазифаларни лозим даражада бажармаган масъулларга нисбатан қонун устуворлиги ва жазо муқаррарлигини таъминлаш;

ижтимоий ҳимоя ва камбағалликни қисқартириш соҳасида қабул қилинаётган қонунлар талаблари, Президентнинг Фармон ва қарорларида белгиланган топшириқлар ижросини назорат қилиш.

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

 

Boshqa maqolalar

AHOLI VA TADBIRKORLIK SUBYEKTLARINING INTELLEKTUAL MULK

personmaftuna 14-06-24, 16:24
0 AHOLI VA TADBIRKORLIK SUBYEKTLARINING INTELLEKTUAL MULK SOHASIDAGI HUQUQLARI

2024-yil 24-maydagi “Ma’muriy islohotlar doirasida adliya organlari va muassasalarining mas’uliyatini yanada oshirish...

ИЖОДКОР ЁШЛАР ЯНГИ ФАНЛАРГА ЎҚИТИЛАДИ

personmaftuna 30-09-24, 10:45
0 ИЖОДКОР ЁШЛАР ЯНГИ ФАНЛАРГА ЎҚИТИЛАДИ

Президентнинг 01.04.2024 йилдаги “Ижод мактаблари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги...

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ

personmaftuna 05-06-25, 13:53
0 ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ ҲУЗУРИДАГИ ДАВЛАТ БОШҚАРУВИ АКАДЕМИЯСИ ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

“Истиқболли кадрларни мақсадли тайёрлаш ҳамда уларни давлат бошқаруви ва хизматига самарали жалб этиш тизимини янада...

menu
menu