НОГИРОНЛИКНИ БЕЛГИЛАШ ОСОНЛАШТИРИЛАДИ
Президентнинг 16.07.2024 йил кунги ПҚ-257-сон қарорига асосан,
2024 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳри ва Навоий вилоятида (Республиканинг қолган ҳудудларида 2025 йил 1 сентябргача) босқичма-босқич эксперимент тариқасида, ногиронликни белгилашнинг қуйидаги тартиби жорий этилади.
фуқароларга ногиронликни белгилаш бўйича ЯИДХП (my.gov.uz), “Инсон” ижтимоий хизматлар марказлари ёки ижтимоий ходимлар орқали оилавий шифокорларга мурожаат қилиш имконияти яратилади;
тиббий-ижтимоий экспертиза комиссияси (ТИЭК) кўриги учун фуқароларнинг тиббий ҳужжатларини йўллаш оилавий шифокорлар томонидан электрон тарзда амалга оширилади;
“Инсон” марказлари ходимлари томонидан 18 ёш ва ундан катта шахсларнинг функционаллигини баҳолаш тартиби жорий этилади. Бунда баҳолаш натижалари 2025 йил 1 сентябргача ногиронликни белгилаш учун асос ҳисобланмайди;
шахс соғлиғининг ҳолатига кўра “Инсон” марказларига бориш имконига эга бўлмаганда соғлиғининг ҳолати ва функционалликни баҳолаш шахснинг уйида ёки даволанишда бўлган стационарда ўтказилади;
2024 йил 1 октябрдан ихтисослаштирилган (психиатрия, фтизиатрия ва пульмонология, педиатрия) ТИЭКлар томонидан ногиронликни белгилаш тартиби бекор қилиниб, ногиронлик туманлараро ва туман (шаҳар) ТИЭКлар томонидан белгиланади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
“БИОТЕХНОЛОГИЯЛАР КЛАСТЕРИ” ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
personmaftuna 27-01-24, 20:30“Фармацевтика тармоғини янада ривожлантириш ва инвестиция лойиҳаларини амалга оширишни жадаллаштириш бўйича қўшимча...
ПИРОТЕХНИКА БУЮМЛАРИНИНГ ҚОНУНГА ХИЛОФ МУОМАЛАСИ УЧУН
personmaftuna 15-12-24, 18:46Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга ўзгартиришлар киритилди. Унга кўра, пиротехника буюмларини қонунга хилоф...
МАСТ ҲОЛАТДА ИШГА КЕЛГАН ҲОДИМ ИШДАН ЧЕТЛАШТИРИЛИШИ ШАРТ
personmaftuna 30-01-25, 12:06Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт: ( https :// lex . uz / docs /6257288#6261331) -ваколатли...