ДОНОРЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ПУЛ МУКОФОТИ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ
Қонун (ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.
Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.
Урганч шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
QUROLNI IХTIYORIY TOPSHIRGAN SHAХS MA’MURIY JAVOBGARLIKDAN
personmaftuna 19-09-24, 07:13O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 27.08.2024-yildagi “Qurol toʻgʻrisidagi qonunchilik takomillashtirilishi...
SAYLOV OKRUGLARINI TUZISH
personmaftuna 19-03-24, 02:06O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti saylovini o‘tkazishda O‘zbekiston Respublikasining butun hududi yagona saylov...
МАКТАБЛАРДА ЎҚИТУВЧИЛАР ЎРТАСИДА НАВБАТЧИЛИК
personmaftuna 27-03-24, 01:01Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри. Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг...