Kuzatuvchi » Siyosiy » МАКТАБЛАРДА ЎҚИТУВЧИЛАР ЎРТАСИДА НАВБАТЧИЛИК ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ ҚОНУНИЙМИ?

МАКТАБЛАРДА ЎҚИТУВЧИЛАР ЎРТАСИДА НАВБАТЧИЛИК ШАКЛЛАНТИРИЛИШИ ҚОНУНИЙМИ?

Ўқитувчиларга навбатчилик қилиш мажбуриятини юклашнинг ўзи нотўғри.

Чунки Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг 2023-йил 20 - декабрдаги 565-сонли буйруғига 37-иловада тасдиқланган Умумий ўрта таълим муассасалари (айрим фанлар чуқур ўрганиладиган ихтисослаштирилган муассасалар) ходимларининг лавозим мажбуриятларига асосан ўқитувчининг лавозим мажбуриятлари ичида бундай мажбурият йўқ.

Демак, бу ҳолатда иш берувчи ходимга бу мажбуриятни юклаши ҳуқуқий жиҳатдан асосга эга эмас.

Меҳнат кодекси кодекс 115-моддасига кўра иш берувчи ходимдан қуйидагиларни талаб қилишга ҳақли эмас: агар ушбу Кодексда ва бошқа қонунда бошқача қоидалар б

елгиланмаган бўлса, меҳнат шартномасида шарт қилиб кўрсатилмаган ишни бажаришни; 

қонунга хилоф бўлган, ходимнинг ёки бошқа шахсларнинг ҳуқуқларини бузадиган, ҳаёти ва соғлиғини хавф остига қўядиган, уларнинг шаъни, қадр-қиммати ҳамда ишчанлик обрўсига путур етказадиган ҳаракатларни амалга оширишни. 

Бундан кўриниб турибдики, иш берувчи ўқитувчиларга уларнинг меҳнат вазифангиздан бошқа ишни буюриши қонунан таъқиқланади. 

Бундай вазиятларда иш берувчига нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 49-моддаси билан (яъни мансабдор шахс томонидан меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш) базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Шунга кўра мактабда ўқитувчилар ўртасида навбатчиликни шакллантириш ноқонуний ҳисобланади.

Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

Boshqa maqolalar

KO‘CHMAS MULKNI RO‘YXATDAN O‘TKAZISHDA NIZOLARNI SUDGA

personmaftuna 19-09-24, 00:23
0 KO‘CHMAS MULKNI RO‘YXATDAN O‘TKAZISHDA NIZOLARNI SUDGA QADAR HAL QILISH TARTIBI BELGILANGAN

Vazirlar Mahkamasining 29.08.2023-yil kungi 426-son qarori bilan Ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan...

ОНА ТИЛИ ВА ТАРИХ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МИЛЛИЙ СЕРТИФИКАТ УЧУН 50%

personmaftuna 30-01-25, 12:07
0 ОНА ТИЛИ ВА ТАРИХ ЎҚИТУВЧИЛАРИГА МИЛЛИЙ СЕРТИФИКАТ УЧУН 50% УСТАМА БЕРИШ ТЎҒРИСИДА КЎРСАТМА БЕРИЛГАН

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги 2025 йил 1 январдан бошлаб она тили ва тарих фани ўқитувчиларига миллий...

“ЁШЛАР ДАФТАРИ” ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ЁШЛАРНИ ЧЕТ ТИЛЛАРИГА

personmaftuna 30-09-24, 06:15
0 “ЁШЛАР ДАФТАРИ” ЖАМҒАРМАСИ МАБЛАҒЛАРИ ЁШЛАРНИ ЧЕТ ТИЛЛАРИГА ЎҚИТИШГА ЙЎНАЛТИРИЛАДИ

21.02.2024 йил кунги ПФ-37-сон Президент Фармонига кўра, 2024 йил 1 мартдан: “Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари...

menu
menu