Kuzatuvchi » Siyosiy » ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН ЙИЛЛИК УЗАЙТИРИЛГАН МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ДАВОМИЙЛИГИ ҚАНЧА?

ПЕДАГОГ ХОДИМЛАР УЧУН ЙИЛЛИК УЗАЙТИРИЛГАН МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ ДАВОМИЙЛИГИ ҚАНЧА?

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори (https://lex.uz/docs/-6516542) билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланган.

 

Унга кўра:

 

Бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Республика ўқув-тарбия муассасалари педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги қуйидагича белгиланган:

 

1. Директор, ижрочи директор, унинг ўринбосарлари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик мудиридан ташқари), директор маслаҳатчиси, мактаб маслаҳатчиси — 56 календар кун

 

2. Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячиси ва катта тарбиячиси — 56 календар кун

 

3. Катта тарбиячи, тарбиячи, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, тунги тарбиячи, навбатчи тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи, эшитиш хонаси йўриқчиси, тўгарак раҳбари, мусиқа раҳбари, таълим устаси — 42 календар кун

 

Изоҳ. Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.

 

 

        Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

 

Boshqa maqolalar

БИЛИБ ОЛИНГ!

personmaftuna 15-12-24, 18:48
0 БИЛИБ ОЛИНГ!

“Ўзбекистон Республикасининг “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган тадбиркор” фахрий унвонини таъсис этиш...

ИПАКЧИЛИК ВА ЖУН САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ ТУГАТИЛАДИ

personmaftuna 25-08-25, 02:38
0 ИПАКЧИЛИК ВА ЖУН САНОАТИНИ РИВОЖЛАНТИРИШ ҚЎМИТАСИ ТУГАТИЛАДИ

“Яйловларни муҳофаза қилиш ва улардан оқилона фойдаланишнинг замонавий механизмларини жорий этиш чора-тадбирлари...

TEХNIK REGLAMENTLAR QANDAY ISHLAB CHIQILADI?

personmaftuna 19-05-25, 23:44
0 TEХNIK REGLAMENTLAR QANDAY ISHLAB CHIQILADI?

Vazirlar Mahkamasining 27.02.2025-yildagi 128-son qarori bilan Te х nik reglamentlarni ishlab chiqish, ularni...

menu
menu