Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 26 июндаги 263-сон қарори (https://lex.uz/docs/-6516542) билан Педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги меъёрлари тасдиқланган.
Унга кўра:
Бошланғич, умумий ўрта таълим мактаблар ва мактаб-интернатлар, Президент, ижод, ихтисослаштирилган мактаб ва мактаб-интернатлар, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари, Республика ўқув-тарбия муассасалари педагог ходимлар учун йиллик узайтирилган меҳнат таътили давомийлиги қуйидагича белгиланган:
1. Директор, ижрочи директор, унинг ўринбосарлари (маъмурий-хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича директор ўринбосари, хўжалик мудиридан ташқари), директор маслаҳатчиси, мактаб маслаҳатчиси — 56 календар кун
2. Ўқитувчи, ўқитувчи-логопед, ўқитувчи-дефектолог, алоҳида таълим эҳтиёжлари бўлган болалар учун ихтисослаштирилган таълим муассасалари тарбиячиси ва катта тарбиячиси — 56 календар кун
3. Катта тарбиячи, тарбиячи, куни узайтирилган гуруҳ тарбиячиси, тунги тарбиячи, навбатчи тарбиячи, тарбиячи ёрдамчиси, психолог, ижодий-маданий ишлар бўйича тарғиботчи, эшитиш хонаси йўриқчиси, тўгарак раҳбари, мусиқа раҳбари, таълим устаси — 42 календар кун
Изоҳ. Ушбу меъёрларда келтирилган ходимларга йиллик узайтирилган меҳнат таътили учун ҳақ тўлашда якшанба ва байрам кунлари инобатга олинмайди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.