Kuzatuvchi » Siyosiy » ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН АҲОЛИГА БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

ЎЗИНИ ЎЗИ БАНД ҚИЛГАН АҲОЛИГА БИЗНЕС ТАШАББУСЛАРИНИ МОЛИЯЛАШТИРИШ УЧУН КРЕДИТЛАР БЕРИЛАДИ

02.04.2024 йил кунги ПҚ-149-сон "Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини молиялаштиришни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент Қарори қабул қилинган
Қарорга кўра, 2024 йил 1 апрелдан 2024 йилда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредитлар ўзини ўзи банд қилган, бироқ асосий иш жойига эга бўлмаган шахсларга қуйидагича ажратилиши белгиланган:
33 миллион сўмгача, бир йилдан сўнг ушбу қарз олувчининг тадбиркорлик фаолияти самарадорлиги, қарзнинг мақсадли ишлатилганлиги ҳамда заруратга қараб гуруҳ кафиллиги (камида 3 нафар фуқаро) билан қўшимча 50 млн сўмгача револьвер асосида;
ушбу кредитлардан томорқани ривожлантиришнинг бир нечта йўналишларида (паррандачилик, қуёнчилик, чорвачилик, асаларичилик, балиқчилик ва ихчам иссиқхона) фойдаланиши учун;
ер майдони 10 сотихдан ортиқ бўлган томорқа ер эгаларига ва ижарачиларга 50 млн сўмгача гаровсиз;
10 сотихли ихчам иссиқхоналарни барпо этиш ва балиқчилик фаолиятини ташкил этиш учун 100 млн сўмгача гаровсиз.
Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги ваколатли банклар билан биргаликда 2024 йил 1 июлдан маҳаллаларда дастурлар доирасида ажратилган кредитлардан мақсадли фойдаланилиши мониторингини ва уларнинг самарадорлигини баҳолаш механизмини жорий этади.

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

Boshqa maqolalar

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ БАҲОЛАНАДИ

personmaftuna 25-04-24, 02:32
0 ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ БАҲОЛАНАДИ

Президентнинг 13.03.2024 йилдаги ПФ-49-сонли “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик...

NOGIRONLIKNI BELGILASHNING YANGI TARTIBI JORIY ETILMOQDA

personmaftuna 12-08-24, 22:55
0 NOGIRONLIKNI BELGILASHNING YANGI TARTIBI JORIY ETILMOQDA

Prezidentning 16.07.2024-yildagi "Nogironlikni belgilash tizimini takomillashtirish boʻyicha qoʻshimcha chora-tadbirlar...

NIKOH YOSHI TO‘G‘RISIDAGI QONUNCHILIKNI BUZGANLIK UCHUN

personmaftuna 29-06-24, 09:18
0 NIKOH YOSHI TO‘G‘RISIDAGI QONUNCHILIKNI BUZGANLIK UCHUN JAVOBGARLIK!

Oila kodeksining 47 prim 3-moddasiga ko‘ra, nikoh yoshiga yetmagan shaxs bilan haqiqatda nikoh munosabatlariga...

menu
menu