Kuzatuvchi » Siyosiy » ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ БАҲОЛАНАДИ

ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ РАҲБАРЛАРИНИНГ ФАОЛИЯТИ ҚАНДАЙ БАҲОЛАНАДИ

                Президентнинг 13.03.2024 йилдаги ПФ-49-сонли “Республика ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари ҳамда хўжалик бирлашмалари фаолияти самарадорлигини баҳолаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди.

 

"Ўзбекистон - 2030" стратегиясини амалга ошириш доирасида 2024 йил учун белгиланган мақсадли кўрсаткичларга ўз вақтида, тўлақонли ва сифатли эришилишини таъминлаш, давлат  органлари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларининг бу борадаги масъулияти ва шахсий жавобгарлигини  ошириш мақсадида:

 республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари (КР1) Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

 Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси ўринбосарларининг, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари  Вазирлар Маҳкамаси томонидан ва уларга эришиш бўйича "йўл хариталари" Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан тасдиқланади;

● туман (шаҳар) ҳокимлари ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлик кўрсаткичлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимлари томонидан ҳамда уларга эришиш бўйича ойлик иш режалари туман (шаҳар) ҳокимлари томонидан тасдиқланади.

 

Бунда, самарадорлик кўрсаткичлари Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Вазирлар Маҳкамаси қарорлари ва топшириқларида белгиланган кўрсаткичлардан паст бўлмаган даражада чораклар кесимида белгиланади.

 

Ҳужжат билан шунингдек, самарадорлик кўрсаткичларига ўз вақтида ва сифатли эришилишини таъминлаш ва уларнинг бажарилишини мониторинг қилиш тизимини рақамлаштириш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

● самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши тўғрисидаги маълумот ҳар чоракда Давлат хизматини ривожлантириш агентлигининг “samaradorlik.uz” электрон платформасига киритилади ҳамда унда раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарлари фаолиятининг самарадорлиги рейтинги шаклланади;

● Статистика агентлиги ва бошқа давлат ташкилотларининг ахборот тизимларида электрон ҳисоботи юритиладиган самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари ушбу ахборот тизимларини платформага интеграция қилиш орқали автоматик тарзда шакллантирилади;

● ҳар бир самарадорлик кўрсаткичига белгиланадиган салмоқ ўлчови йиғиндисидан келиб чиқиб, самарадорлик кўрсаткичлари улар бажарилиши 70 фоиздан кам бўлганда - "қониқарсиз", 70 фоиздан 85 фоизгача - "қониқарли", 85 фоиздан 100 фоизгача - "яхши" ҳамда 100 фоиз ва ундан юқори бўлганда "аъло" деб баҳоланади;

●самарадорлик кўрсаткичларининг бажарилиши тўғрисидаги маълумот платформага ўз вақтида ва сифатли киритилиши ҳамда тасдиқланиши танланма тартибда Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан мониторинг қилинади.

 

Республика ижро этувчи ҳокимият органлари, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва уларнинг ўринбосарларини рағбатлантириш тўловлари микдори уларнинг самарадорлик кўрсаткичларини баҳолаш натижаларидан келиб чиқиб белгиланади.

 

Чорак якуни бўйича самарадорлик кўрсаткичларига эришиш натижалари “қониқарсиз” деб баҳоланган раҳбарлар ва уларнинг ўринбосарларига рағбатлантириш тўловлари келгуси уч ой учун тўхтатилади ва уларга нисбатан интизомий таъсир чораларини қўллаш масаласи кўриб чиқилади, бундан Вазирлар Маҳкамаси Раёсатида самарадорлик кўрсаткичлари асослантирилган сабабларга кўра бажарилмаганлиги тасдиқланган ҳоллар мустасно.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатасига республика ижро этувчи ҳокимият органлари ва хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ўринбосарларининг самарадорлик кўрсаткичлари бажарилиши юзасидан ҳар бир ташкилот бўйича ҳисоботларни ҳар йили эшитиб бориш тавсия этилди.  

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 13.03.2024 йилдан кучга кирди.

 


 
С.БЕРДИКИЛИЧОВ, 

Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсульти. 


Boshqa maqolalar

O‘ZBEKISTON TEMIR YO‘LLARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYA

personmaftuna 22-03-24, 00:22
0 O‘ZBEKISTON TEMIR YO‘LLARINING RAQAMLI TRANSFORMATSIYA REJASI TASDIQLANDI

Unga ko‘ra, kompaniya tizimi Bojxona qo‘mitasi va Mesplan yuk tashish tizimi bilan integratsiya qilinadi. Avvalroq...

2024-YILDA SOLIQ VA BYUDJET SIYOSATIDAGI ASOSIY O‘ZGARISHLAR

personmaftuna 09-02-24, 22:59
0 2024-YILDA SOLIQ VA BYUDJET SIYOSATIDAGI ASOSIY O‘ZGARISHLAR

28.12.2023-yildagi O‘RQ-891-son «Soliq va byudjet siyosatining 2024-yilga mo‘ljallangan asosiy yo‘nalishlari qabul...

ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТИЗИМИДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ

personmaftuna 30-07-24, 00:59
0 ДАВЛАТ ХАРИДЛАРИ ТИЗИМИДА ЖАМОАТЧИЛИК НАЗОРАТИ КУЧАЙТИРИЛАДИ

“Давлат харидлари тизимини такомиллаштириш ва унда кичик тадбиркорлик субъектлари иштирокини рағбатлантириш...

menu
menu