АҲОЛИНИ ИЖТИМОИЙ ҚЎЛЛАБ ҚУВВАТЛАШ ТАРТИБИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
Президентнинг 18.07.2024 йил кунги ПҚ-267-сон “Аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш тартибини тубдан такомиллаштириш тўғрисида”ги Қарори қабул қилинган.
Қарорга кўра, аҳолини давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашга оид барча чораларни рақамли технологиялар асосида тақдим этишга ўтишнинг асосий йўналишлари этиб қуйидагилар белгиланган:
“Ижтимоий карта” ахборот тизимини жорий этиш орқали ижтимоий тўловлар ва субсидиялар, ижтимоий хизматлар ва ёрдамларни тайинлаш, тақдим этиш, мониторинг қилиш ва баҳолаш жараёнларини босқичма-босқич тўлиқ автоматлаштириш;
ижтимоий ёрдамга муҳтож тоифадаги фуқароларнинг ижтимоий хизматлардан, ёрдам ва тўловлардан, шунингдек давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг бошқа чораларидан фойдаланиш учун ҳужжатларни йиғиш заруратини бекор қилиш;
давлат томонидан ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларини манзилли, қисқа муддатларда, масофадан туриб ҳамда проактив тарзда олиш имкониятини бериш;
ижтимоий суғурталашни жорий қилиш доирасида рақамли сервисларни ривожлантириш орқали давлат ва тадбиркорлар ўртасида ҳамкорлик қилишни соддалаштириш;
республика, вилоят, туман (шаҳар) ва маҳалла даражасида давлат ижтимоий қўллаб-қувватлашини амалга оширувчи давлат органлари ва маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг самарадорлигини ошириш.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
TELEKOMMUNIKATSIYALARNI TARTIBGA SOLISH AGENTLIGI TASHKIL
personmaftuna 24-09-25, 00:34“Telekommunikatsiyalar sohasida tartibga solish tizimini takomillashtirish chora-tadbirlari to‘g‘risida”gi...
PROKUROR PROTESTI
personmaftuna 08-08-25, 02:08O‘zbekiston Respublikasining “Prokuratura to‘g‘risida"gi Qonunining 38-moddasiga asosan, Qonunga zid bo‘lgan hujjatga...
MA’MURIY SUDLARGA MUROJAAT QILISHDA DAVLAT BOJI BEKOR
personmaftuna 08-02-24, 09:37Fuqarolar mansabdor shaxslarning harakatlari, harakatsizliklari, qarorlari ustidan ma’muriy sudga murojaat qilganda...