* СТАТИСТИКА ХАБАРЛАРИ
ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТИ РАҚАМЛАРДА
Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида Хоразм вилоятининг иқтисодий ҳолати қуйидаги статистик рақамларда ўз ифодасини топган:
саноат ишлаб чиқариш ҳажми – 16,5 трлн.сўм, қурилиш ишлари – 4,0 трлн. сўм, чакана савдо товар айланмаси – 8,5 трлн. сўм, бозор хизматлари ҳажми – 9,9 трлн. сўм, ташқи савдо товар айланмаси ҳажми – 535,3 млн. АҚШ доллари, фаолият кўрсатаётган корхона ва ташкилотлар сони – 27 027 та, фаолият кўрсатаётган кичик тадбиркорлик субъектлари сони – 23 748 тани ташкил қилган.
ВИЛОЯТИМИЗНИНГ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ҲАЖМИ ОШГАН
Дастлабки маълумотлар бўйича, 2024 йилнинг 8 ойида вилоят корхоналари томонидан 16 трлн. 512,1 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлиб, 2023 йилнинг январь-август ойларига нисбатан саноат ишлаб чиқаришининг физик ҳажми индекси 106,9 фоизни ташкил этди.
САНОАТ СОҲАСИДА 4 140 ТА КИЧИК БИЗНЕС СУБЪЕКТИ ФАОЛИЯТ ЮРИТМОҚДА
2024 йилнинг 1 сентябрь ҳолатига вилоятимизда 4 074 та саноат корхонаси фаолият кўрсатаётган бўлиб, шундан 3 981 таси ишлаб чиқарадиган саноатда, 57 таси сув билан таъминлаш, канализация тизими, чиқиндиларни йиғиш ва утилизация қилиш саноатида, 16 таси тоғ-кон саноатида, 20 таси электр, газ, буғ билан таъминлаш ва ҳавони кондициялаш соҳасида фаолият юритмоқда.
Саноат корхоналарининг 4 034 таси кичик бизнес субъектларидир.
КИЧИК КОРХОНА ВА МИКРОФИРМАЛАРНИНГ САНОАТ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ КЎРСАТКИЧЛАРИ
Жорий йилнинг 8 ойи якунларига кўра, вилоятимизда фаолият юритаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари томонидан 3,1 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, уларнинг жами ишлаб чиқариш ҳажмидаги улуши 16,4 фоизни ташкил этди. Вилоятнинг бир қатор ҳудудларида кичик бизнеснинг саноатдаги улуши юқори бўлган. Хусусан, Урганч туманида бу кўрсаткич 62,7 фоиз, Хива шаҳрида 58,8 фоиз, Хива туманида 52,6 фоиз, Хонқа туманида эса 42,2 фоиз даражада қайд этилган.
ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН (ҚАЙТА ИШЛАЙДИГАН) САНОАТ ВИЛОЯТ САНОАТИНИНГ ҚАРИЙБ 97 ФОИЗИНИ ТАШКИЛ ЭТМОҚДА
2024 йилнинг январь-август ойларидаги статистик таҳлилларга кўра, вилоят ишлаб чиқарадиган саноати ҳажми 16,0 трлн.сўмни, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан ишлаб чиқаришнинг физик ҳажми индекси 108,4 фоизни ташкил қилган. Энг юқори ҳажм озиқ-овқат маҳсулотлари (3,0 трлн.сўм), ичимликлар ишлаб чиқариш (1,2 трлн.сўм), тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш (3,0 трлн.сўм) ва автотранспорт воситалари, трейлер ва ярим прицеплар ишлаб чиқариш (6,7 трлн.сўм) соҳалари ҳиссасига тўғри келган.
САНОАТ МАҲСУЛОТЛАРИ ЭКСПОРТИ
Шу йилнинг 8 ойида вилоятимиздан хорижга 78,7 млн.АҚШ долларига тенг бўлган саноат маҳсулотлари экспорти амалга оширилган. Бу кўрсаткич жами экспортнинг 32,9 фоизига тенг. Экспорт таркибининг асосий қисмини тўқимачилик маҳсулотлари (72,4 млн.доллар), қоғоз ва қоғоз маҳсулотлари (5,1 млн.доллар), нометалл буюмлар (1,1 млн.доллар) ташкил қилган.
Маълумотлар вилоят статистика бошқармаси билан ҳамкорликда тайёрланди.
Boshqa maqolalar
ИСЛОҲОТ ВА МАСЪУЛИЯТ
personmaftuna 10-10-24, 09:06Дунё иқтисодиётида оилавий бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг самарадорлигини ошириш, қулай ишбилармонлик муҳитини...
* СТАТИСТИКА ХАБАРЛАРИ
personmaftuna 30-10-24, 13:54ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТИ РАҚАМЛАРДА Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида Хоразм...