ИСЛОҲОТ ВА МАСЪУЛИЯТ
Дунё иқтисодиётида оилавий бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг самарадорлигини ошириш, қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш, уларнинг ташқи иқтисодий фаолиятдаги иштирокини кучайтириш, аҳолини иш билан таъминлаш ва даромадларини ошириш борасидаги имкониятлардан тўлақонли фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар амалга ошириб келинмоқда. Ўзбекистонда ҳам кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш, барқарор ривожланишини таъминлаш, унинг ялпи ички маҳсулотдаги, ишлаб чиқариш ва аҳоли бандлигини таъминлашдаги улушини ошириш, кредит ресурсларига бўлган эҳтиёжини қондириш ва қулай ишбилармонлик муҳитини яратиш каби йўналишларда тизимли чора-тадбирлар рўёбга чиқариляпти. Жумладан, 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида иқтисодиётни ривожлантириш ва эркинлаштириш, миллий иқтисодиётнинг мутаносиблиги ва барқарорлигини таъминлаш, унинг таркибида саноат, хизматлар кўрсатиш соҳаси, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик улушини кўпайтириш каби устувор вазифалар белгилаб берилди.
Ушбу вазифалар кичик бизнес ва оилавий тадбиркорлик субъектларининг турли даражаларда ривожланиш омиллари ва тенденцияларини статистик усулларда баҳолаш, статистик кўрсаткичлар тизимини ишлаб чиқиш, иқтисодий ривожланиш стратегияларининг эконометрик моделларини тузиш ва статистик прогнозлашнинг илмий-услубий асосларини такомиллаштириш, бугунги кун талаблари асосида ўрганиш ва улардан оқилона фойдаланиш долзарб масалага айланди.
Хабарингиз бор, Президентимиз томонидан 2023 йилнинг 14 сентябрида “Кичик бизнесни ривожлантиришни молиявий ва институционал қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарор имзоланган. Қарорга мувофиқ 2023-2026 йилларда Дастурни амалга ошириш учун:
- Давлат маблағлари ҳисобидан – 6 трлн. сўм;
- Халқаро молия институтлари маблағлари ҳисобидан –1,2 млрд.$ йўналтирилиши кўзда тутилган эди.
Ушбу дастурда эса камида бир йил мобайнида фаолият юритаётган якка тартибдаги тадбиркорлар, деҳқон хўжаликлари, ўзини ўзи банд қилган шахслар, ҳунармандлар, касаначилар, нодавлат таълим ташкилотлари, 3 ва ундан ортиқ кишини доимий иш билан таъминлаётган кичик тадбиркорлик субъектлари, оилавий тадбиркорлик дастурлари доирасида ўз бизнес лойиҳаларини муваффақиятли амалга ошириб, ижобий кредит тарихига эга бўлган юридик ва жисмоний шахслар иштирок этиши белгиланган.
Белгиланган вазифаларга кўра вилоятимизда ҳам бизнесни қўллаб-қувватлаш бўйича кредит ажратиш самарали йўлга қўйилган. Жумладан, “Кичик бизнесни узлуксиз қўллаб-қувватлаш” дастури доирасида шаҳар ва туманларда шу йилнинг 1сентябрь ҳолатига жами 4 521 та 402 млрд. 814 млн.сўмлик кредит маблағлари ажратилган. Шулардан қишлоқ хўжалиги йўналишлари бўйича чорвачиликка 37 млрд. 197 млн., асаларичиликка 2 млрд. 837 млн., паррандачиликка 4 млрд. 565 млн., балиқчилик бўйича 11 млрд. 415 млн., боғдорчилик бўйича 1 млрд. 47 млн. сўм кредит ажратилган. Ишлаб чиқариш йўналишида эса ноозиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасига 1 млрд. 220 млн. сўм, озиқ-овқат ишлаб чиқариш соҳасига 49 млрд. 573 млн. сўм, саноат ишлаб чиқариш соҳасига эса 82 млрд. 259 млн. сўм кредит ажратилган. Шу қаторда тикувчилик соҳасига 39 млрд. 770 млн. сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 169 млрд. 581млн. сўм, ҳунармандчиликка эса 2 млрд. 260 млн. сўм кредит ажратилган.
2024 йилнинг сентябрь ойи ҳолатига кўра Хоразм вилоятида жами 76 719 та юридик ва жисмоний шахсга 6 трлн. 16 млрд. 306 млн. сўмлик кредит ажратилган. Жумладан, саноат соҳасига 924 млрд. 115 млн. сўм, қишлоқ хўжалиги соҳасига 1 трлн. 162 млрд. 810 млн. сўм, савдо ва умумий овқатланиш соҳасига 432 млрд. 400 млн. сўм, қурилиш соҳасига 63 млрд. 936 млн. сўм, маиший хизмат кўрсатиш соҳасига 671 млрд. 113 млн. сўм, транспорт ва алоқа соҳасига 219 млрд. 764 млн. сўм ажратилган бўлиб, ипотека кредитларига 474 млрд. 17 млн. сўм, истеъмол кредитларига эса 1 трлн. 382 млрд. 75 млн. сўм ажратилган. 2024 йилда тижорат банклари томонидан микроқарзлар ва микрокредитлар ажратилиб, бўш иш ўринлари ҳам яратилди. 2024 йилнинг 1сентябрь ҳолатига кўра жами 55 млрд. сўм кредит ажратиш режалаштирилиб, 72 млрд. 286 млн. сўм ажратилиши таъминланган.
Шу йилнинг 1сентябрь ҳолатига кўра тижорат банкларида оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари бўйича ёшларга жами 105 млрд. 79 млн. сўмлик имтиёзли кредитлар ажратилган. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 18 августдаги “Олий таълим ташкилотларида тўлов-контракт асосида ўқиш учун таълим кредитлари ажратишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ тижорат банклари томонидан жами 323 млрд. 418 млн. сўм таълим кредитлари ажратилган бўлиб, шулардан 255 млрд. 840 млн. сўми хотин-қизлар учун ажратилган.
Тадбиркорларга берилган имкониятларнинг кўлами кенг. Бу борада бир неча қарорлар қабул қилинган ва ислоҳотлар ўз самарасини бермоқда. Келгусидаги мақсадимиз оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолининг тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишига яқиндан кўмаклашишдир.
К.ҚУРБОНОВ,
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг Хоразм вилояти Бош бошқармаси бошлиғи.
Boshqa maqolalar
* СТАТИСТИКА ХАБАРЛАРИ
personmaftuna 30-10-24, 13:54ХОРАЗМ ВИЛОЯТИНИНГ ИҚТИСОДИЙ ҲОЛАТИ РАҚАМЛАРДА Дастлабки маълумотларга кўра, 2024 йилнинг январь-август ойларида Хоразм...
ИСЛОҲОТ ВА МАСЪУЛИЯТ
personmaftuna 10-10-24, 09:06Дунё иқтисодиётида оилавий бизнес ва тадбиркорлик соҳасининг самарадорлигини ошириш, қулай ишбилармонлик муҳитини...