ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Ҳукумат қарори (26-сон, 21.01.2025 й.) билан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ходимлар даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:
-хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, уларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари – беш йилда бир марта;
-муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари – уч йилда бир марта;
-хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган бошқа ишчи-ходимлар – бир йилда бир марта.
Урганч шаҳар адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
ICHKI ISHLAR ORGANLARINING BARCHA AXBOROT INFRATUZILMASI
personmaftuna 23-06-25, 11:27“Ichki ishlar organlari tizimini raqamli transformatsiya qilish bo‘yicha kompleks chora-tadbirlar to‘g‘risida” gi...
“ХАЛҚАРО ШАРТНОМАЛАРГА ҚЎШИЛИШ ТЎҒРИСИДА” ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ
personmaftuna 14-12-24, 15:15Қарорга кўра, қуйидаги баённома, конвенцияси ва битимларга қўшилди: -Умумжаҳон почта иттифоқининг умумий регламентига...
2024-YILDA SOLIQ VA BYUDJET SIYOSATIDAGI ASOSIY O‘ZGARISHLAR
personmaftuna 09-02-24, 22:5928.12.2023-yildagi O‘RQ-891-son «Soliq va byudjet siyosatining 2024-yilga mo‘ljallangan asosiy yo‘nalishlari qabul...
