ТУМАН (ШАҲАР) ТИББИЁТ БИРЛАШМАЛАРИ НЕГИЗИДА ТУМАН (ШАҲАР) СОҒЛИҚНИ САҚЛАШ БЎЛИМЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ
“Соғлиқни сақлаш тизимидаги ислоҳотларни амалга оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-185-сон, 19.05.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 июлдан 15 та туман (шаҳар)ларда, 2026 йил 1 январдан Самарқанд вилоятида тажриба-синов тариқасида соғлиқни сақлаш тизимини ташкил этишнинг янги моделини (Тажриба-синов лойиҳаси) жорий этиш доирасида соғлиқни сақлаш тизимини такомиллаштиришнинг асосий мақсадлари этиб қуйидагилар белгиланди, жумладан:
-бирламчи тиббий-санитария ёрдами муассасалари фаолиятини тубдан қайта кўриб чиқиш орқали оилавий поликлиникаларда кўрсатиладиган тиббий хизматлар сифатини ошириш;
-тиббиёт ходимларининг билим ва малакасини ошириш, улар меҳнатига муносиб ҳақ тўлаш тизимини жорий қилиш.
Тажриба-синов лойиҳасини амалга ошириш мақсадида туман (шаҳар) тиббиёт бирлашмалари негизида туман (шаҳар) соғлиқни сақлаш бўлимлари ташкил этилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
BILASIZMI?
personmaftuna 18-09-24, 19:53Bezorilik, ya’ni jamiyatda yurish-turish qoidalarini qasddan mensimaslik, urish-do‘pposlash, badanga yengil shikast...
ИХТИЁРИЙ ЭКОЛОГИК МАРКИРОВКАЛАШ ТИЗИМИ ТАКОМИЛЛАШТИРИЛАДИ
personmaftuna 30-01-25, 11:31“Ўзбекистон Республикасида маҳсулот ва хизматларни ихтиёрий экологик маркировкалаш тизимини такомиллаштириш...
ЁШЛАР ИШЛАРИ АГЕНТЛИГИГА ҚЎШИМЧА ФУНКЦИЯЛАР ЮКЛАНДИ
personmaftuna 30-07-24, 00:42“Ёшларни хорижий тилларга ўқитиш тизими самарадорлигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент...