ДОНОРЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ПУЛ МУКОФОТИ МИҚДОРИ ОШИРИЛДИ
Қонун (ЎРҚ-1041-сон, 28.02.2025 й.) билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.
Қонун билан “Шаҳар йўловчилар транспортидан бепул фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида”ги ҳамда “Қон ва унинг таркибий қисмлари донорлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси қонунларига тегишинча “Ўзбекистон Республикаси фахрий донори” кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар учун бир йўла бериладиган пул мукофоти миқдори оширилишини назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.
Бунда мазкур кўкрак нишони билан тақдирланадиганлар БҲМнинг 15 баравари (5 млн 625 мин сўм) миқдорида бир йўла бериладиган пул мукофотини олиши белгиланди.
Илгари БҲМнинг 5 баравари эди.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
ISHLANMAYDIGAN BAYRAM KUNLARI HAQIDA HUQUQIY MA’LUMOT
personmaftuna 17-05-24, 01:51Mehnat kodeksida quyidagi kunlar ishlanmaydigan bayram kunlari deb belgilab qo’yilgan: 1-yanvar — Yangi yil; 8-mart —...
ALIMENT MIQDORI QANDAY HISOBLANADI?
personmaftuna 27-11-24, 02:53Oila kodeksining 99-moddasiga ko‘ra, voyaga yetmagan bolalariga nisbatan ota-onaning har oydagi ish haqi yoki boshqa...
BILASIZMI?
personmaftuna 18-09-24, 19:50Maishiy chiqindilarni olib chiqib ketishning minimal davriyligi chiqindi to‘plash shoxobchalaridan — 1 kunda bir...