ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ
Ҳукумат қарори (26-сон, 21.01.2025 й.) билан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.
Низомга кўра, ходимлар даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:
-хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, уларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари – беш йилда бир марта;
-муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари – уч йилда бир марта;
-хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган бошқа ишчи-ходимлар – бир йилда бир марта.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
INFRATUZILMANI RIVOJLANTIRISH INJINERING KOMPANIYASI
personmaftuna 22-02-24, 06:59“Maktabgacha va umumiy o'rta ta'lim sohasi obyektlarini barpo etishda buyurtmachi xizmati faoliyatini yanada...
ТАЗЙИҚ ВА ЗЎРАВОНЛИКДАН ЖАБРЛАНГАН ШАХСЛАРГА ИЖТИМОИЙ
personmaftuna 19-05-24, 01:15“Тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган шахсларга ижтимоий хизматлар кўрсатишни такомиллаштириш бўйича қўшимча...
КАФИЛ БЎЛИШ
personmaftuna 30-05-24, 12:56Бировнинг кредитига кафил бўлишда нималарни билиш керак: Энг муҳим 10 та масала 1. Қарздор кредитни тўлолмаса, нима...