Kuzatuvchi.uz / ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

ХАВФЛИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ОБЪЕКТЛАРИДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ ТАШКИЛОТЛАР ХОДИМЛАРИНИ АТТЕСТАЦИЯДАН ЎТКАЗИШ ТАРТИБИ БЕЛГИЛАНДИ

Ҳукумат қарори (26-сон, 21.01.2025 й.) билан “Хавфли ишлаб чиқариш объектларидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ва муҳандис-техник ходимларини тайёрлаш, қайта тайёрлаш, уларнинг малакасини ошириш ҳамда аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ходимлар даврий аттестациядан қуйидаги муддатларда ўтказилади:

-хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларнинг раҳбар ходимлари, уларнинг марказий аттестация комиссиялари раислари ва раис ўринбосарлари – беш йилда бир марта;

-муҳандис-техник ходимлар, шунингдек, аттестация комиссиялари аъзолари – уч йилда бир марта;

-хавфли ишлаб чиқариш объектидан фойдаланувчи ташкилотларда фаолият юритадиган бошқа ишчи-ходимлар – бир йилда бир марта.

  

Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.

30-01-2025, 02:32
Saytga qaytish