Kuzatuvchi » Siyosiy » *МУҲИМ

*МУҲИМ

ДЕҲҚОНЧИЛИК УЧУН ЕРЛАР АҲОЛИГА 30 ЙИЛГА ИЖАРАГА БЕРИЛАДИ

Президентнинг 10.09.2022 йил кунги ПҚ-373-сон “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинган. 

 Қарорга кўра, фермерлар ва кластерлар фойдаланишидаги пахта ва ғалладан қисқартирилган ҳамда аҳоли пунктларига яқин ва сув таъминоти яхши бўлган ерлардан 2023 — 2025 йилларда 120 минг гектар экин майдонларини аҳолига очиқ электрон танлов орқали ижарага бериш белгиланган.

азкур экин майдонлари 30 йил муддатга:

сув таъминоти яхши бўлган ерлардан – Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 0,15 гектардан 1 гектаргача, бошқа вилоятларда 0,30 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,30 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда;

кам сувли ерлардан – вилоятларда 0,50 гектардан 1 гектаргача ҳамда Қорақалпоғистон Республикасида 0,50 гектардан 2 гектаргача бўлган ўлчамларда ижарага берилади.

“Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари”га киритилган аҳолига деҳқон хўжалиги учун ер танлов орқали ижарага берилганда, улар дафтарлардан чиқарилмайди ва улар учун барча имтиёзлар бир йилга сақлаб қолинади.

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

Boshqa maqolalar

TIBBIYOT TASHKILOTLARINI LITSENZIYALASH

personmaftuna 25-09-24, 00:53
0 TIBBIYOT TASHKILOTLARINI LITSENZIYALASH

Vazirlar Mahkamasining 24.07.2024-yildagi “Oʻzbekiston Respublikasi Sogʻliqni saqlash vazirligi huzuridagi Tibbiyot...

BILIB OLING

personmaftuna 16-12-24, 19:16
0 BILIB OLING

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 16-apreldagi “Yoqilg‘i-energetika sohasida bozor...

ХОРАЗМДА МЕҲМОНХОНА ҚУРИШ УЧУН ИНВЕСТОРЛАРГА СУБСИДИЯ

personmaftuna 03-06-25, 11:59
0 ХОРАЗМДА МЕҲМОНХОНА ҚУРИШ УЧУН ИНВЕСТОРЛАРГА СУБСИДИЯ БЕРИЛАДИ

Ҳукумат қарори (233-сон, 17.04.2025 й.) билан “Хоразм вилоятида янги меҳмонхона қуриш ва уни жиҳозлаш учун...

menu
menu