НОТУРАР КЎЧМАС МУЛКЛАРНИ ОЛДИ-СОТДИ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА ЎЗГАРТИРИШ КИРИТИЛДИ
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 ноябрдаги 795-сон қарорига асосан нотурар кўчмас мулкни бошқа шахсга ўтказишга оид шартномаларни расмийлаштириш ва унга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича композит давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламенти тасдиқланган.
Бунга кўра, фақат юридик шахсларга тегишли нотурар кўчмас мулкларни бошқа юридик шахсга ўтказишга оид шартномалар ўзаро расмийлаштирилиши Давлат хизматлари маркази орқали амалга оширилиши жорий этилди.
Мазкур маъмурий регламент юридик шахслар ўртасида нотурар кўчмас мулкни бутунлигича бошқа шахсга ўтказишга оид икки тарафлама шартномаларни расмийлаштириш ва уларга бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматини кўрсатиш тартибини белгилайди, нотурар кўчмас мулкнинг ҳадя ва рента шартномалари бундан мустасно.
Шартнома расмийлаштирилганлиги учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 баравари миқдорида йиғим ундирилади.
Шунингдек, мазкур регламент юридик шахслар томонидан нотурар кўчмас мулкни бошқа юридик шахсга ўтказишга оид шартномаларни нотариал тартибда тасдиқлашга тўсқинлик қилмайди.
Бекзод ОТАБОЕВ,
Урганч шаҳрида хусусий амалиёт билан шуғулланувчи
нотариус.
Boshqa maqolalar
KORRUPSIYAGA QARSHI KURASH OILADAN BOSHLANADI
personmaftuna 05-04-25, 02:25Farzandlar tarbiyasi oiladan boshlanadi. Yaxshi niyat bilan voyaga yetkazayotgan oʻgʻil-qizlarni munosib tarbiyalash...
НОТУРАР КЎЧМАС МУЛКЛАРНИ ОЛДИ-СОТДИ ҚИЛИШ ТАРТИБИГА
personmaftuna 17-04-25, 15:34Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 29 ноябрдаги 795-сон қарорига асосан нотурар кўчмас мулкни...
YASHIL O‘ZBEKISTON — BIZNING TANLOVIMIZ!
personmaftuna 28-05-25, 22:34Bugungi kunda butun dunyo ekologik inqiroz, global isish, tabiiy resurslarning kamayishi kabi dolzarb muammolarga yuz...