ДАВЛАТ ОРГАНЛАРИ ВА ТАШКИЛОТЛАРИДА КОРРУПЦИЯГА МУРОСАСИЗ МУНОСАБАТ ШАКЛЛАНТИРИЛАДИ
“Давлат органлари ва ташкилотларининг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари мустақиллигини таъминлаш ҳамда фаолияти самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-147-сон, 21.04.2025 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2027 йил 1 январгача ҳуқуқий эксперимент тариқасида қуйидагиларни назарда тутувчи тизим жорий этилади:
Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги, “Ўзбекнефтгаз” АЖ ҳамда “Ўзсувтаъминот” АЖнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбари лавозимига Коррупцияга қарши курашиш агентлиги (Агентлик) ходимлари тайинланади;
-эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари раҳбарлари бевосита Агентликка бўйсунади;
-эксперимент ўтказиладиган ташкилотларнинг коррупцияга қарши ички назорат бўлинмалари фаолиятини ташкил этиш, мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш Агентлик ҳамда эксперимент ўтказиладиган ташкилотлар томонидан биргаликда амалга оширилади.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
КЎП КВАРТИРАЛИ УЙЛАР МУЛКДОРЛАРНИНГ МАЖБУРИЙ ТЎЛОВЛАРИ
personmaftuna 30-09-24, 10:47Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг буйруғи билан Кўп квартирали уйлардаги турар жойлар ва яшаш учун...
QISHLOQ XO'JALIGI VA OZIQ-OVQAT SOHASIDAGI ISLOHOTLAR
personmaftuna 24-07-24, 03:47“Qishloq xo'jaligi va oziq-ovqat sohasidagi islohotlarni jadallashtirish bo'yicha qo'shimcha chora-tadbirlar...
SUBSIDYPLATFORM.MF.UZ
personmaftuna 29-11-24, 05:25Subsidiyalar “subsidyplatform.mf.uz” to‘lov platformasi orqali ajratiladi "Mahalla yettiligi" tavsiyasi asosida...