БИЛИБ ОЛИНГ
Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексига мувофиқ, олий таълим муассасаларида ўқиш учун тўланган контракт тўловларининг 12 фоизини даромад солиғи чегирмаси орқали қайтариб олиш мумкин. Бу имтиёз қуйидаги шахсларга тааллуқли:
Талабанинг ўзига;
Талабанинг ота-онасига;
Талабанинг турмуш ўртоғига (26 ёшгача бўлган ҳолларда).
Бироқ, қариндошлар, масалан, укаси ёки синглисининг контрактини тўлаган акалар бу имтиёздан фойдалана олмайди.
Солиқ чегирмасини олиш учун қуйидаги ҳужжатлар талаб этилади:
1. Тўловли-контракт асосида ўқитиш тўғрисида тузилган шартнома нусхаси;
2. Банк билан таълим кредитини олиш учун тузилган шартнома нусхаси (агар мавжуд бўлса);
3. Олий таълим муассасаси ҳисоб рақамига пул тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаси;
4. Паспорт нусхаси ва талабанинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси нусхаси.
Агар тўлов иш ҳақидан эмас, мустақил амалга оширилган бўлса, йиллик даромад тўғрисидаги декларацияни топширган ҳолда солиқ чегирмасидан фойдаланиш мумкин.
Солиқ чегирмасини расмийлаштириш учун my.soliq.uz сайти ёки Soliq мобиль иловаси орқали онлайн мурожаат қилиш мумкин.
Шунингдек, фарзандининг контрактини тўлашда 26 ёшгача бўлган чеклов олиб ташланган бўлса-да, турмуш ўртоғи учун контракт тўлашда бу чеклов сақлаб қолинган.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
“YANGI AVLOD” MAXSUS SANOAT ZONASI TASHKIL ETILADI
personmaftuna 27-05-24, 02:17“Toshkent shahrida “Yangi avlod” maxsus sanoat zonasini tashkil etish to'g'risida”gi Prezident Qarori (PQ-138-son,...
ЭР ВА ХОТИННИНГ УМУМИЙ МОЛ-МУЛКИНИ БЎЛИШ ТАРТИБИ ҚАНДАЙ
personmaftuna 14-12-24, 11:48Эр ва хотиннинг умумий мол-мулкини бўлиш эр ва хотиндан бирининг талабига кўра, улар никоҳда бўлган даврда ҳам,...
ҲУДУДИЙ ПРОКУРАТУРАЛАРДА КАМБАҒАЛЛИКНИ ҚИСҚАРТИРИШ ВА
personmaftuna 30-09-24, 17:00Президентнинг 11.09.2024 йил кунги ПФ-139-сон “Камбағалликни қисқартириш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасидаги...