МАСТ ҲОЛАТДА ИШГА КЕЛГАН ҲОДИМ ИШДАН ЧЕТЛАШТИРИЛИШИ ШАРТ
Иш берувчи қуйидаги ҳолларда ходимни ишдан четлаштириши шарт: (https://lex.uz/docs/6257288#6261331)
-ваколатли давлат органларининг талабига кўра;
-aлкоголли ичимликдан, гиёҳвандлик ёки токсик модда таъсиридан мастлик ҳолатида ишга келганида ёки ишда бўлганида;
-меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ўқувдан ҳамда билим ва кўникмалари текширувдан ўтмаганда;
-мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаганда;
-ходим ишни бажариши учун тиббий хулосага мувофиқ қарши кўрсатмалар аниқланганда;
-тиббий хулосага кўра 4 ойгача вақтинча бошқа ишга ўтказишга муҳтож ходим бошқа ишга ўтишни рад этганда ёхуд иш берувчида бундай ходимга берадиган иш бўлмаганда;
-ходим фойдаланилиши шарт бўлган шахсий ва (ёки) жамоавий ҳимоя воситаларидан фойдаланмаганда.
❕Ходим карантинли ва одам учун хавфли бошқа юқумли касалликлар таҳдиди вақтида жорий этиладиган профилактик эмлашдан ўтишни рад этганда иш берувчи уни ишдан четлаштириши мумкин. Эмлашга ходим соғлиғида қарши кўрсатмалар бўлса ишдан четлаштирилмайди.
Хизмат текшируви ўтказилганда ҳам ходим унга халақит беришига асосли сабаб бўлса, ходим ишдан четлаштирилиши мумкин.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
KAMBAGʻALLIKNI QISQARTIRISH VA AHOLINI IJTIMOIY HIMOYA
personmaftuna 25-09-24, 00:22O‘zbekiston Respublikasi Prezidentning 2024-yil 11-sentyabrdagi “Kambagʻallikni qisqartirish va aholini ijtimoiy himoya...
KIMLAR SUDLANGAN HISOBLANADI?
personmaftuna 30-09-24, 22:21Jinoyat kodeksining 77-moddasiga ko‘ra, sudlanganlik shaxsning sodir etgan jinoyati uchun hukm etilganligidan kelib...
DAVLAT OLIY TA’LIM MUASSASALARIGA QABUL IMTIHONLARI
personmaftuna 25-09-24, 00:56O‘zbekiston Respublikasi Prezidentning 24.05.2024-yildagi "Oliy ta’lim tashkilotlariga oʻqishga qabul qilish va davlat...