АЙРИМ ҲОЛЛАРДА СУДДА АЁЛЛАРГА АДВАКОТЛАР ХИЗМАТИ УЧУН ҲАҚ ДАВЛАТ ҲИСОБИДАН ҚОПЛАНАДИ
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 7 мартдаги 4235-сонли Хотин-қизларнинг меҳнат ҳуқуқи кафолатларини янада кучайтириш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга оид чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарорида 2019 йил
1 майдан:
аёллар меҳнатини муайян соҳа ёки касбларда қўллаш бўйича тақиқлар бекор қилинади;
тавсиявий характердаги аёллар соғлиғига салбий таъсир этиши мумкин бўлган соҳа ёки касблар рўйхати тасдиқланади;
бола парваришлаш таътилининг камида уч ойи ота томонидан фойдаланилган тақдирда, ота ёки онадан бирига Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 234-моддаси тартибида қўшимча бир ой нафақа тўланадиган бола парваришлаш таътили берилади;
икки ёшга тўлмаган фарзандини тарбияловчи ота-оналарнинг бирига уларнинг иш пайтидаги дам олиш ва овқатланиш, болани овқатлантириш учун бериладиган танаффуслар ҳисобидан иш берувчи билан келишган ҳолда кун давомида фойдаланиладиган танаффус вақтини белгилаш ҳуқуқи берилади;
аёлларнинг пенсия ёшига тўлганлиги ёки қонун ҳужжатларига мувофиқ ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келганлиги сабабли улар билан тузилган номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасини муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш тақиқланади;
эркак ва аёллар ҳуқуқлари тенглигининг бузилиши билан боғлиқ ишларнинг судларда кўриб чиқилишида аёлларга адвокатлар томонидан кўрсатиладиган юридик хизмат учун ҳақ уларнинг хоҳишига кўра давлат ҳисобидан қопланиши белгилаб берилди.
О.РАЖАПОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсулти.
Boshqa maqolalar
ЖИНОЯТ ПРОЦЕССИ ИШТИРОКЧИЛАРИНИ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯ ҚИЛИШ
personmaftuna 19-03-25, 06:24Ҳукумат қарори (ВМҚ-103-сон, 21.02.2025 й.) билан “Жабрланувчиларни, гувоҳларни ва жиноят процессининг бошқа...
SOLIQNI TO‘LASH TARTIBI
personmaftuna 26-03-24, 02:24Qishloq xo‘jaligi uchun mo‘ljallanmagan yerlar uchun soliqni to‘lash quyidagicha amalga oshiriladi: aylanmadan soliq...
ELEKTROTEХNIKA SANOATINI YANGI TARAQQIYOT BOSQICHIGA OLIB
personmaftuna 24-08-25, 18:20Prezidentning 22.01.2025-yildagi "Elektrote х nika sanoatini yangi bosqichga olib chiqishga doir qoʻshimcha...