БИЛИБ ОЛИНГ
Хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси мазкур талабномалар ҳамда секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаси асосида белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Бунда:
-турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама — ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тегишли йилнинг сўнгги кунигача бўлган муддатга тузилади;
-турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми қоплаб берилади.
Турар жой ижараси учун тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.
Хотин-қизлар белгиланган тартибда ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштирилиши ёки ҳомийлар томонидан мулк ҳуқуқи асосида уй-жой билан таъминланиши мумкин.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
BA’ZI KO‘CHALAR NOGIRONLIGI BO‘LGAN SHAXSLAR UCHUN
personmaftuna 29-09-24, 21:10O‘zbekiston Respublikasi Prezident i ning 18.07.2024-yildagi "Nogironligi bo‘lgan shaxslarga qulay va to‘siqlarsiz...
Temur RAJABOV, Qo‘shko‘pir tumani yuridik xizmat
personmaftuna 28-03-24, 03:25Xodimga u bitta tashkilotda yoki tarmoqda ishlagan har besh yil uchun davomiyligi ikki kalendar kun bo‘lgan, biroq...
ЎЗБЕКИСТОННИНГ ХИТОЙДАГИ ЭЛЧИХОНАСИДА ҚОРАҚАЛПОҒИСТОНДАН
personmaftuna 22-02-24, 06:53Президент томонидан 09.02.2024 йилдаги “Қорақалпоғистон Республикасини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ва...