Хотин-қизларга турар жой ижара компенсацияси мазкур талабномалар ҳамда секторлар раҳбарлари ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғининг хулосаси асосида белгиланган тартибда тўлаб берилади.
Бунда:
-турар жой ижараси тўғрисидаги шартнома уч томонлама — ижарага берувчи, ижарага олувчи ва туман (шаҳар) оила ва хотин-қизлар бўлими ўртасида тегишли йилнинг сўнгги кунигача бўлган муддатга тузилади;
-турар жой ижараси учун тўловларнинг 50 фоизи, лекин кўпи билан 500 минг сўмгача бўлган қисми қоплаб берилади.
Турар жой ижараси учун тўловлар ижарага берувчига тўғридан-тўғри тўланади.
Хотин-қизлар белгиланган тартибда ижтимоий уй-жойларга ижара ҳуқуқи асосида беш йилдан ортиқ бўлмаган муддатга кейинчалик узайтириш имконияти билан жойлаштирилиши ёки ҳомийлар томонидан мулк ҳуқуқи асосида уй-жой билан таъминланиши мумкин.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.