Kuzatuvchi » Siyosiy » АҲОЛИГА БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ ВА ДОРИЛАР БЕРИЛАДИ

АҲОЛИГА БЕПУЛ ТИББИЙ ХИЗМАТЛАР КЎРСАТИЛАДИ ВА ДОРИЛАР БЕРИЛАДИ

Президентнинг 05.09.2024 йил кунги ПҚ-311-сон, “Давлат тиббий суғуртаси механизмларини жорий этишга оид чора-тадбирлар тўғрисида”ги Қарори қабул қилинди. 

Қарорга кўра, давлат тиббий суғуртаси доирасида бепул тиббий хизматлар кўрсатиш ва дори воситаларини тақдим этиш Давлат бюджетига тўланаётган солиқлар ҳисобидан амалга оширилади. Бунда аҳолидан давлат тиббий суғуртаси учун қўшимча тўлов ундирилмайди.

Қуйидагиларни назарда тутувчи давлат тиббий суғуртаси механизмлари босқичма-босқич жорий этилади, жумладан:

давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмлари тасдиқланади ва ушбу пакетга киритилган тиббий хизматлар ва дори воситалари Давлат тиббий суғуртаси жамғармаси маблағлари ҳисобидан тақдим этилади;

кафолатланган пакетга киритилган тиббий хизматлардан бепул фойдаланиш учун белгиланган муддатларда тегишли тиббий кўриклардан ўтиш, оилавий шифокорга ёки тиббиёт бригадасига мурожаат қилиш талаб этилади;

шифокор расмийлаштирган электрон рецепт асосида дори воситалари кафолатланган пакет доирасида беморларга дорихоналар томонидан бепул берилади ва дорихоналарнинг тегишли сарф-харажатлари Жамғарма маблағлари ҳисобидан қопланади;

туман (шаҳар), вилоят ва республика шифохоналарида тиббий ёрдам кўрсатишда касалликнинг оғирлик даражасидан келиб чиқиб, бепул даволанадиган касалликлар рўйхати тасдиқланади ва амалиётга жорий этилади;

имтиёзли тоифадаги шахслар шифокор кўрсатмасига биноан ахборот тизими орқали шакллантириладиган йўлланма асосида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанади.

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

Boshqa maqolalar

SOXTA TABIBLIK BILAN SHUG‘ULLANISH JAVOBGARLIKKA SABAB

personmaftuna 13-12-24, 11:02
0 SOXTA TABIBLIK BILAN SHUG‘ULLANISH JAVOBGARLIKKA SABAB BO‘LADI

Hozirda ko‘pchilik fuqarolar soxta tabiblarning qurboniga aylanib bormoqda. Ushbu turdagi xizmatlar fuqarolarning...

ЎҚОТАР БЎЛМАГАН ҚУРОЛНИ ЎЗ ИХТИЁРИ БИЛАН ТОПШИРГАН ШАХСЛАР

personmaftuna 15-12-24, 18:22
0 ЎҚОТАР БЎЛМАГАН ҚУРОЛНИ ЎЗ ИХТИЁРИ БИЛАН ТОПШИРГАН ШАХСЛАР ЖАВОБГАРЛИККА ТОРТИЛМАЙДИ

Президент томонидан имзоланган Қонун (ЎРҚ-946-сон, 27.08.2024 й.) билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга...

БИЛАСИЗМИ?

personmaftuna 23-03-24, 22:46
0 БИЛАСИЗМИ?

Эндиликда юқори турувчи судлар томонидан қуйи судларнинг қарорлари бекор қилинса, ўша бекор қилинган қарорни чиқарган...

menu
menu