МУҲИМ
Оиласида ногирон аъзолари бўлган шахслар аукцион орқали ер участкаси сотиб олишда уларга бир марталик ёрдам пули берилади.
Ҳукуматнинг 23.03.2023 йил кунги 122-сон қарори билан тасдиқланган низомга асосан,
ер участкасини аукцион орқали сотиб олиш харажатларидан келиб чиққан ҳолда, оиласи таркибида ногиронлиги бўлган шахслар сонидан қатъи назар, БҲМнинг 100 бараваригача миқдорда бир марталик тўлов ажратилади.
Бунда имтиёзли тоифадаги шахслар қуйидаги мезонларга тўғри келиши керак:
охирги 12 ой давомида ўзи ёки оила аъзолари номида яшаш учун мўлжалланган турар жойи ёки ер участкаси мавжуд бўлмаслиги;
ер участкаси охирги 3 ой ичида аукцион орқали харид қилинган ва Ўзбекистон ҳудудида бўлиши;
ногиронлиги бўлган шахс деб топилган, шунингдек, “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари”, “Ёшлар дафтари”нинг бирида турган бўлиши лозим.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
JINOYAT SODIR ETILGUNGA QADAR 14 YOSHGA TO‘LGAN SHAXSLAR
personmaftuna 14-12-24, 16:15– qasddan odam o‘ldirganliklari; – qasddan badanga o‘rtacha og‘ir shikast yetkazganliklari; – nomusga tegish; –...
ИШ СТАЖИ ЕТАРЛИ БЎЛМАСА ҲАМ ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАНАДИМИ?
personmaftuna 07-06-25, 20:52Стаж етарли бўлмаганда ҳам пенсия тайинланиши мумкин. Бунда фуқароларга иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги пенсия бор...
ЯККА ТАРТИБДА ЎТИЛГАН ДАРС УЧУН ҚАНДАЙ ҲАҚ ТЎЛАНАДИ?
personmaftuna 30-01-25, 12:02Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 12-октябрьдаги 638-сон қарорига 2-иловада тасдиқланган Жисмоний, ақлий, сенсор ёки...