ҲОМИЛАДОР ВА БОЛА ТУҚҚАН АЁЛЛАРГА БЕРИЛАДИГАН ЙИЛЛИК МЕҲНАТ ТАЪТИЛИ
Меҳнат кодексининг 400-моддасига асосан, ҳомиладор аёлларга ва бола туққан аёлларга йиллик меҳнат таътили, уларнинг хоҳишига кўра, тегишинча ҳомиладорлик ва туғиш таътилидан олдин ёки ундан кейин берилади.
Ҳомиладор аёлларни йиллик меҳнат таътилидан чақириб олишга йўл қўйилмайди.
Болани парваришлаш таътилидан фойдаланаётган ходимга йиллик меҳнат таътили, унинг хоҳишига кўра, бола парваришлаш таътилидан олдин ёхуд ундан кейин берилади.
Ишлайдиган эркаклар хам хотинининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида ўз хоҳишига кўра йиллик меҳнат таътили олишлари мумкин ва ушбу таътил уларга:
биринчи иш йили учун — ишлаб берилган вақтдан қатъи назар;
кейинги йилларда — таътиллар бериш жадвалидан қатъи назар берилади.
Ўн тўрт ёшга тўлмаган битта ва ундан ортиқ болани (ўн олти ёшга тўлмаган ногиронлиги бўлган болани) тарбиялаётган ёлғиз отага, ёлғиз онага (бева эркакларга, бева аёлларга, никоҳдан ажрашганларга, ёлғиз оналарга) ва муддатли ҳарбий хизматни ўтаётган ҳарбий хизматчиларнинг хотинларига йиллик меҳнат таътиллари, уларнинг хоҳишига кўра, улар учун қулай бўлган вақтда берилади.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
БИЛАСИЗМИ?
personmaftuna 27-03-24, 11:00“Ўзбекистон Республикасида электромобиль ва гибрид автомобиллар ҳамда уларнинг бутловчи қисмларини ишлаб чиқаришни...
GIDROTEXNIKA INSHOOTLARINING XAVFSIZLIGI HAQIDA HUQUQIY
personmaftuna 24-03-25, 03:32Gidrotexnika inshootlarining xavfsizligi texnik jihatdan tartibga solish sohasidagi gidrotexnika inshootlarining...
FUQAROLIK ISHLARI BO‘YICHA SUD XARAJATLARI: MUHIM 6 SAVOLGA
personmaftuna 13-12-24, 11:00Sud taraflarning mulkiy ahvoliga qarab sud xarajatlarini to‘lashni kechiktirishga yoki bo‘lib-bo‘lib to‘lashga yo‘l...