ДАМ ОЛИШ КУНЛАРИДА ВА ИШЛАНМАЙДИГАН БАЙРАМ КУНЛАРИДА ИШЛАШ ТАҚИҚЛАНАДИ
Дам олиш кунларида ва ишланмайдиган байрам кунларида ишлаш тақиқланади, бундан Меҳнат Кодексда назарда тутилган ҳоллар мустасно. Умуман ташкилотнинг ёки унинг алоҳида таркибий бўлинмаларининг, якка тартибдаги тадбиркорнинг кейинчалик нормал ишлаши олдиндан кутилмаган қайси ишларнинг шошилинч бажарилишига боғлиқ бўлса, ўша ишларни бажариш зарур бўлган тақдирда ходимларни дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этиш уларнинг ёзма розилиги билан амалга оширилади.
Ишланмайдиган байрам кунларида ишлаб чиқариш-техник шароитларга кўра (узлуксиз ишлайдиган ташкилотлар) тўхтатиб туриш имкони бўлмаган ишларни (хизматларни), аҳолига хизмат кўрсатиш зарурати юзага келтирадиган ишларни, шунингдек кечиктириб бўлмайдиган таъмирлаш ва юк ортиш-тушириш ишларини амалга оширишга йўл қўйилади.
Маданий-томоша ташкилотларининг, телевидение, радиоэшиттириш ташкилотларининг ва бошқа оммавий ахборот воситаларининг ижодкор ходимларини, профессионал спортчиларни, шунингдек асарларни яратишда ва (ёки) ижро этишда (намойиш этишда) иштирок этувчи бошқа шахсларни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан Ижтимоий-меҳнат масалалари бўйича республика уч томонлама комиссияси билан келишувга кўра ишлар, касблар, лавозимларнинг тасдиқланадиган рўйхатларига мувофиқ дам олиш кунлари ва ишланмайдиган байрам кунлари ишга жалб этишга жамоа шартномасида, ички ҳужжатларда, меҳнат шартномасида белгиланадиган тартибда йўл қўйилади.
Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун ҳақ тўлаш ушбу Кодекснинг 263-моддасига мувофиқ амалга оширилади.
Дам олиш кунларидаги ёки ишланмайдиган байрам кунларидаги иш учун қуйидагиларга камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўланади:
-ишбай ишловчиларга — камида икки ҳиссали ишбай баҳолар бўйича;
-меҳнатига кунбай ва соатбай тариф ставкалари бўйича ҳақ тўланадиган ходимларга — кунбай ёки соатбай тариф ставкасининг камида икки ҳиссаси миқдорида;
-маош оладиган ходимларга— ҳар бир ишланган кун ёки соат учун маошдан ташқари кунбай ёки соатбай ставкасининг камида бир ҳиссаси миқдорида.
Янгибозор туман адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
ХОДИМ ХИЗМАТ САФАРИГА ЮБОРИЛГАНДА ИШ БЕРУВЧИ ХОДИМНИНГ
personmaftuna 26-09-25, 19:10Хизмат сафари ходимнинг иш берувчи фармойишига биноан доимий иш жойидан ташқарида хизмат топшириғини бажариш учун бошқа...
FUQAROLARNI TURAR JOYDAN FOYDALANISH HUQUQINI YO‘QOTGAN DEB
personmaftuna 19-09-24, 00:25Vazirlar Mahkamasining 29.08.2023 yil kungi 426-son qarori bilan Ko‘chmas mulkka bo‘lgan huquqlarni davlat ro‘yxatidan...
QUROLNI IXTIYORIY TOPSHIRGAN SHAXS MA’MURIY JAVOBGARLIKDAN
personmaftuna 29-09-24, 20:16O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti tomonidan 27.08.2024-yildagi «Qurol to‘g‘risidagi qonunchilik takomillashtirilishi...