ҚАТОР ИМТИЁЗ ВА АФЗАЛЛИКЛАР БЕКОР ҚИЛИНМОҚДА
Вазирлар Маҳкамасининг 18.01.2025 йилдаги «Экспортни қўллаб-қувватлаш чора-тадбирларининг Жаҳон савдо ташкилоти битимларига мувофиқлаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида»ги ВМҚ-18-сон қарори қабул қилинди.
(https://norma.uz/qonunchilikda_yangi/qator_imtiez_va_afzalliklar_bekor_qilinmoqda).
Ҳукумат қарорига кўра қуйидаги имтиёзлар бекор қилинмоқда:
Нефть-газ тармоғи объектларининг валюта эҳтиёжини тўла қондириш мақсадида «Ўзбекнефтгаз» АЖ бирлашмалари Кўкдумалоқ ва Мингбулоқ конларида геологик қидирув ишларини олиб бориш ва ушбу конларни ўзлаштириш мобайнида ҳамда нефтни қайта ишлаш заводи қурилишини ниҳоясига етказиш муддатига қадар маҳсулотларни экспорт қилишдан ундириладиган солиқ тўловларидан озод қилинишини белгиловчи норма бекор қилинмоқда.
-Шунингдек, экспорт қилувчиларнинг автомобиль, ҳаво ва темир йўл транспортида экспортга ташиш ҳаражатларини компенсация қилиш амалиёти тўхтатилмоқда.
-ЭИЗда рўйхатга олинган хўжалик юритувчи субъектлар четдан олиб келинадиган ускуналар, шунингдек, ЭИЗ фаолиятининг бутун даврида маҳсулотларни экспорт қилиш мақсадида маҳсулот ишлаб чиқариш учун хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан озод қилинишини ҳамда «Ангрен» ЭИЗ ва «Жиззах» ЭИЗ иштирокчилари эркин иқтисодий зоналарнинг бутун фаолияти даврида четдан олиб келинадиган хомашё, материаллар ва бутловчи қисмлар учун божхона тўловларидан озод қилинадишини белгиловчи нормалар бекор қилинмоқда.
Янгибозор тумани адлия бўлими юридик хизмат кўрсатиш маркази.
Boshqa maqolalar
ЁҚИЛҒИ-ЭНЕРГЕТИКА СОҲАСИДА БОЗОР МЕХАНИЗМЛАРИНИ ЖОРИЙ
personmaftuna 19-05-24, 01:13“Ёқилғи-энергетика соҳасида бозор механизмларини жорий этишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги 204-сон Ҳукумат...
PEDAGOG KADRLARNI KASBIY SERTIFIKATLASH BO‘YICHA MA’MURIY
personmaftuna 20-02-24, 09:48O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 12-fevraldagi “Davlat umumiy o‘rta ta’lim tashkilotlari...
BILASIZMI?
personmaftuna 26-06-24, 01:09Dam olish kunlari yoki ishlanmaydigan bayram kunlari uchun kamida ikki hissa haq to'lanadi. Ichki hujjatlarda ikki...