Kuzatuvchi » Siyosiy » НИКОҲДАН АЖРАТИШ ТАРТИБИ

НИКОҲДАН АЖРАТИШ ТАРТИБИ

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги, шунингдек чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ амалга оширилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган Ўзбекистон Республикасининг фуқароси Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида яшаб турган эри (хотини) билан тузилган никоҳдан, мазкур шахс қайси давлат фуқароси эканлигидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси судида ажралишга ҳақлидир.

Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига биноан фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш органларида никоҳдан ажралиш мумкин бўлган ҳолларда бундай никоҳдан ажралиш Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарида ёки консуллик муассасаларида амалга оширилиши мумкин.

Ўзбекистон Республикаси фуқаролари билан чет эл фуқаролари ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳдан ажратиш Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида тегишли чет эл давлатининг қонунчилигига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарида чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳдан ажратиш тегишли чет эл давлатининг қонунчилигига риоя этилган ҳолда амалга оширилган бўлса, Ўзбекистон Республикасида ҳақиқий деб эътироф этилади.

 

Н.НУРЖОНОВ, 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

 

Boshqa maqolalar

НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛГАН

personmaftuna 05-06-25, 13:46
0 НОГИРОНЛИГИ БЎЛГАН ШАХСЛАРНИ ИШГА ҚАБУЛ ҚИЛГАН ТАДБИРКОРЛАРГА   СУБСИДИЯ АЖРАТИЛАДИ

“Ногиронлиги бўлган шахсларнинг бандлигини таъминлаш тизимини такомиллаштиришга оид қўшимча чора тадбирлар тўғрисида”ги...

ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

personmaftuna 26-03-24, 00:30
0 ФУҚАРОЛАРНИНГ ИЖТИМОИЙ ҲИМОЯСИ ЯНАДА КУЧАЙТИРИЛАДИ

Президент томонидан имзоланган қонун (ЎРҚ-922-сон, 18.03.2024 й.) билан айрим қонун ҳужжатларга ўзгартириш ва...

BARCHA MUHANDISLIK YO'NALISHI TALABALARIGA GRANT AJRATILADI

personmaftuna 25-06-24, 19:55
0 BARCHA MUHANDISLIK YO'NALISHI TALABALARIGA GRANT AJRATILADI

Barchamizga ma'lumki, hozirda davlatimiz rahbari tomonidan muhandislik ta'lim yo'nalishlariga juda katta e'tibor...

menu
menu