ҚУЙИДАГИЛАРНИНГ МУЛКИДА БЎЛГАН МОЛ-МУЛК СОЛИҚ СОЛИШДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ
1. «Ўзбекистон Қаҳрамони», Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони унвонларига сазовор бўлган, учала даражадаги Шуҳрат ордени билан тақдирланган фуқароларнинг.
2. Мазкур имтиёз тегишинча «Ўзбекистон Қаҳрамони» унвони берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, Совет Иттифоқи Қаҳрамони, Меҳнат Қаҳрамони дафтарчалари, орден дафтарчаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг маълумотномаси асосида берилади;
3. Уруш ногиронлари ва қатнашчилари, шунингдек доираси қонун ҳужжатлари билан белгиланадиган уларга тенглаштирилган шахслар.
4. Мазкур имтиёз уруш ногиронининг (қатнашчисининг) тегишли гувоҳномаси ёки мудофаа ишлари бўйича бўлимнинг ёхуд бошқа ваколатли органнинг маълумотномаси асосида, бошқа ногиронларга (қатнашчиларга) эса ногироннинг (қатнашчининг) имтиёзларга бўлган ҳуқуқи тўғрисидаги гувоҳнома асосида берилади;
5. Собиқ СССРни, Ўзбекистон Республикасининг конституциявий тузумини ҳимоя қилиш ёки ҳарбий хизматнинг ёхуд ички ишлар органларидаги хизматнинг бошқа мажбуриятларини бажариш чоғида яраланганлиги, контузия бўлганлиги ёки майиб бўлганлиги оқибатида ёхуд фронтда бўлиш билан боғлиқ касаллик туфайли ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларнинг ҳамда ички ишлар органлари ходимларининг ота-оналари ва бева хотинлари (бева эрлари).
6. Энергия ресурсларининг амалдаги тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган турар жойларда қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланадиган энергия манбалари ўрнатилган ойдан эътиборан уч йил муддатга.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
СУВНИ ТЕЖАЙДИГАН СУҒОРИШ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИ ЖОРИЙ ЭТИШ БЎЙИЧА
personmaftuna 27-01-24, 20:27“Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини...
UY-JOY OLISH UCHUN SUBSIDIYAGA ARIZALAR 15-MAYDAN BOSHLAB
personmaftuna 19-05-24, 01:30Subsidiya 2 ta yo'nalishda ajratiladi: 1 Yakka tartibdagi uy-joy qurish, rekonstruksiya qilish va taʼmirlash uchun 120...
SINOV MUDDATI DAVRIDA ХODIMNING LAVOZIM MAOSHINI
personmaftuna 21-02-24, 02:06TA’TILLARNI JAMLASH QOIDASINI HISOBGA OLGAN HOLDA IJTIMOIY TA’TILNI QANDAY TAQDIM QILISH KERAK? Mehnat kodeksining...