Kuzatuvchi.uz / ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХИНИ КЎРСАТУВЧИ АХБОРОТ ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ

ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХИНИ КЎРСАТУВЧИ АХБОРОТ ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ

“Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-36-сон, 16.02.2024 й.) қабул қилинди. 

Фармонга кўра, 2025 йил якунигача озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида салоҳиятни барқарор ривожлантириш, хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторингини юритиш ҳамда хавф-хатарлар тўғрисида эрта хабардор қилишни ташкил этиш мақсадида яхлит идоралараро Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади. 

2025 йил 1 мартгача қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нарх-наволари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган “Электрон агросаноат бозори” ахборот тизими ишга туширилади ва Миллий ахборот платформаси билан интеграцияси қилинади.

 

Н.НУРЖОНОВ,

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

 

12-03-2024, 02:27
Saytga qaytish