ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИ ВА ОЗИҚ-ОВҚАТ МАҲСУЛОТЛАРИ НАРХИНИ КЎРСАТУВЧИ АХБОРОТ ТИЗИМИ ИШГА ТУШИРИЛАДИ
“Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент фармони (ПФ-36-сон, 16.02.2024 й.) қабул қилинди.
Фармонга кўра, 2025 йил якунигача озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида салоҳиятни барқарор ривожлантириш, хавф-хатарларни аниқлаш, баҳолаш, бошқариш ва мониторингини юритиш ҳамда хавф-хатарлар тўғрисида эрта хабардор қилишни ташкил этиш мақсадида яхлит идоралараро Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади.
2025 йил 1 мартгача қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда уларнинг бозордаги нарх-наволари тўғрисидаги доимий, ишончли ва аниқ маълумотлар билан таъминлайдиган “Электрон агросаноат бозори” ахборот тизими ишга туширилади ва Миллий ахборот платформаси билан интеграцияси қилинади.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.
Boshqa maqolalar
BILIB OLING
personmaftuna 30-09-24, 02:41“O‘zbekiston Respublikasida 2024–2030 yillarda davlat-xususiy sheriklikni rivojlantirish chora-tadbirlari...
YOQILGʻI-ENERGETIKA RESURSLARI ISTE’MOLCHILARINING ENERGIYA
personmaftuna 26-12-24, 02:30O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 19.10.2024-yildagi 690-sonli qarori bilan yoqilgʻi-energetika...
2028 ЙИЛГАЧА ҚҚС ВА ФОЙДА СОЛИҒИ СТАВКАЛАРИ ОШИРИЛМАЙДИ
personmaftuna 30-01-25, 02:04“Тадбиркорлар учун тенг шароитлар ва адолатли рақобат муҳитини таъминлаш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги...