“Қонунларнинг ижтимоий муносабатларни тартибга солишдаги ролини ҳамда норма ижодкорлиги жараёни сифатини янада ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-75-сон, 19.02.2024 й.) қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2024 йил 1 мартдан энг муҳим иқтисодий ва ижтимоий-сиёсий аҳамиятга эга норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқишдан олдин уларнинг тайёрланиши ҳақидаги ахборот норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталига жойлаштирилади ҳамда дастлаб жамоатчиликнинг таклиф ва тавсиялари олиниб, улар асосида тегишли лойиҳалар ишлаб чиқилади.
Н.НУРЖОНОВ,
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.