Kuzatuvchi.uz / ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК!

ҲОДИМНИ МЕҲНАТ ШАРТНОМАСИ БЕКОР ҚИЛИНАЁТГАНДА ИШ БЕРУВЧИ У БИЛАН ТЎЛИҚ ҲИСОБ-КИТОБ ҚИЛИШИ КЕРАК!

Меҳнат кодексининг 172-моддасига асосан, 

меҳнат шартномаси бекор қилинганда ходим билан ҳисоб-китоб қилиниши керак.

Ҳисоб-китоб ходимга қуйидагиларни тўлашни ўз ичига олади:

охиригача олинмаган иш ҳақини;

ходим томонидан фойдаланилмаган барча асосий ва қўшимча таътиллар учун компенсацияларни;

Агар ҳодим билан иш берувчи ўртасида тузилган ёки меҳнатга оид бошқа хужжатларда бошқа ҳол белгиланмаган бўлса иш берувчи томонидан ходимга тегишли бўлган барча суммаларни тўлаш ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда амалга оширилади.

 

У.НАВРУЗОВ, 

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи. 

 

30-09-2024, 15:59
Saytga qaytish