Kuzatuvchi.uz / ЎЗДЖТУ ҚОШИДА ПЕДАГОГЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

ЎЗДЖТУ ҚОШИДА ПЕДАГОГЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2024 йилдаги  "Олий таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-415-сонли қарори қабул қилинди.

Президентнинг 03.07.2023 йилдаги ПҚ-200-сонли қарори билан Бош илмий-методик марказ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти деб қайта номланди.

Ҳужжат билан Институтнинг асосий вазифалари белгиланди:

 

Институтнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.

            Бундан ташқари, вазирлик ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ҳам ташкил этилади.

            2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Марказда педагоглар учун “Филология ва тилларни ўрганиш”, “Хорижий тил ва адабиёт”, “Таржима назарияси ва амалиёти” мутахассисликлари бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.

 

С.БЕРДИКИЛИЧОВ,

 Урганч  тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.
 

18-09-2024, 21:21
Saytga qaytish