ЎЗДЖТУ ҚОШИДА ПЕДАГОГЛАРНИ ҚАЙТА ТАЙЁРЛАШ ВА МАЛАКАСИНИ ОШИРИШ ТАРМОҚ МАРКАЗИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ
Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.2024 йилдаги "Олий таълим ташкилотлари раҳбарлари ва педагогларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тизимини самарали ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ВМҚ-415-сонли қарори қабул қилинди.
Президентнинг 03.07.2023 йилдаги ПҚ-200-сонли қарори билан Бош илмий-методик марказ Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ҳузуридаги Олий таълим тизими педагог ва раҳбар кадрларини қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш институти деб қайта номланди.
Ҳужжат билан Институтнинг асосий вазифалари белгиланди:
- раҳбар ва педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш бўйича олий таълим ташкилотларининг ташкилий-методик фаолиятини мувофиқлаштириш;
- олий таълим ташкилотлари ва академик лицейлар раҳбарлари ва педагог кадрларининг малака ошириш курсларини ташкил этиш;
- раҳбар ва педагогларнинг касбий билим, кўникма ва малакаларини доимий такомиллаштириш механизмларини жорий этиш;
- докторантура йўналишлари бўйича юқори малакали илмий ва илмий-педагог кадрлар тайёрлаш;
- қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларида таълим жараёнининг сифати ва самарадорлигини тизимли таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш бўйича рақамли ахборот тизимларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш;
- илғор хорижий тажриба асосида ўқув режалари ва таълим дастурларини ишлаб чиқиш;
- илмий фаолиятга, илғор педагогик тажриба алмашишга юқори малакали хорижий мутахассисларни жалб этиш.
Институтнинг ташкилий тузилмаси тасдиқланди.
Бундан ташқари, вазирлик ташаббуси билан Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети қошида педагогларни қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш тармоқ маркази ҳам ташкил этилади.
2024/2025 ўқув йилидан бошлаб Марказда педагоглар учун “Филология ва тилларни ўрганиш”, “Хорижий тил ва адабиёт”, “Таржима назарияси ва амалиёти” мутахассисликлари бўйича малака ошириш курслари ташкил этилади.
С.БЕРДИКИЛИЧОВ,
Урганч тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юристконсульти.
Boshqa maqolalar
BILASIZMI?
personmaftuna 19-05-24, 18:342024-yil 1-martdan alohida ishlash talab etiladigan, shuningdek, iste’dodli va iqtidorli yoshlar “Yoshlar balansi”...
YASHIL KORPORATIV OBLIGATSIYALAR QANDAY CHIQARILADI?
personmaftuna 28-06-24, 12:07Istiqbolli loyihalar milliy agentligi direktorining “Qimmatli qogʻozlar emissiyasi va emissiyaviy qimmatli qogʻozlar...
BOLANING BOG‘CHAGA KETMA-KET 3 KUNDAN ORTIQ KELMAGANLIGI
personmaftuna 11-12-24, 15:14Quyidagi sabablar bilan bolaning bog'chaga ketma-ket 3 kundan ortiq kelmagan davri uchun to'langan to'lovlar keyingi...