Kuzatuvchi.uz / ХОДИМГА БЕРИЛГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАСИНИ МУДДАТИДАН АВВАЛ БЕКОР ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

ХОДИМГА БЕРИЛГАН ИНТИЗОМИЙ ЖАЗО ЧОРАСИНИ МУДДАТИДАН АВВАЛ БЕКОР ҚИЛСА БЎЛАДИМИ?

            Интизомий жазо чорасини муддатидан аввал бекор қилиш мумкин.

Меҳнат кодексининг 315-моддаси учинчи қисмига кўра иш берувчи интизомий жазони ўз ташаббусига кўра, ходимнинг бевосита раҳбарининг, касаба уюшмаси қўмитасининг илтимосномасига, шунингдек ходимнинг илтимосига кўра, бир йил ўтгунига қадар муддатидан олдин олиб ташлаш ҳуқуқига эга. 

Бунда интизомий жазони муддатидан олдин олиб ташлаш иш берувчининг буйруғи билан расмийлаштирилади.

Шунга кўра сиздаги вазиятда ҳам юқоридаги асослардан бири билан интизомий жазони бекор қилиш мумкин.

Бунинг учун интизомий жазо қўллашга сабаб бўлган ҳолат ходим томонидан бартараф этилганлиги ёки унинг яхши натижалар кўрсатганлиги инобатга олинади.

 

Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.

31-07-2024, 02:56
Saytga qaytish