Ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин, аёл ходимнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунига қадар болани парваришлаш таътили берилиб, ушбу давр учун белгиланадиган тартибда нафақа тўланади.
Аёлнинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунига қадар уни парваришлаш учун иш ҳақи сақланмаган ҳолда қўшимча таътил ҳам берилади.
Болани парваришлаш таътиллари даврида ходимнинг иш жойи (лавозими) сақланади. Бу таътилларнинг кўпи билан 6 йили меҳнат стажига қўшилади, шу жумладан мутахассислиги бўйича иш стажига ҳам қўшиб ҳисобланади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.