“Атмосфера ҳавосига транспорт воситаларининг салбий таъсирини камайтириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (166-сон, 29.03.2024 й.) қабул қилинди
Унга кўра, 2024 йил 1 июндан “Экологик транспорт” тизими босқичма-босқич жорий этилади.
“Экологик транспорт” тизими қуйидаги босқичларда жорий этилади:
- босқичда (2024–2026 йилларда) – Тошкент шаҳрида;
-босқичда (2026–2028 йилларда) – Нукус шаҳри ва вилоятлар марказларида;
-босқичда (2028–2030 йилларда) – бошқа барча ҳудудларда;
Экологик стикерлар бериш тўлов ундирилмасдан транспорт воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатга олиш жараёнида босқичма-босқич амалга оширилади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.