“Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартибини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ҳукумат қарори (157-сон, 27.08.2024 й.) қабул қилинди.
Қарор билан Давлат таълим стандартлари ва давлат таълим талабларини ишлаб чиқиш ҳамда жорий этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.
2024 йил 1 октябргача таълим соҳасидаги атамаларнинг халқаро даражада қабул қилинган атамаларга мувофиқлигини таъминлаган ҳолда "Узлуксиз таълим тизимининг изоҳли луғати" ишлаб чиқилади.
Янгибозор тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази.