Kuzatuvchi.uz / ЯНГИ ИШ БОШЛАГАН САЛОҲИЯТЛИ ЁШ ШИФОКОРЛАРГА 1 МИЛЛИОН СЎМГАЧА УСТАМАЛАР БЕРИЛАДИ

ЯНГИ ИШ БОШЛАГАН САЛОҲИЯТЛИ ЁШ ШИФОКОРЛАРГА 1 МИЛЛИОН СЎМГАЧА УСТАМАЛАР БЕРИЛАДИ

Тиббиёт муассасаларини моддий рағбатлантириш ва ривожлантириш жамғармаси тўғрисидаги низом Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди (рўйхат рақами 3416, 16.01.2023 й.)

Низомга кўра, Жамғарма маблағлари қуйидаги 2 йўналиш бўйича сарфланади:

75 фоизи барча давлат тиббиёт муассасалари тиббиёт, фармацевтика ва бошқа ходимларини моддий рағбатлантиришга;

25 фоизи тиббиёт муассасасининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш, модернизация қилиш ҳамда таъмирлашга;

Тиббиёт муассасаси ходимларига моддий рағбатлантиришнинг қуйидаги турлари қўлланилади:

Ойлик фоизли устамалар тиббиёт муассасаси ходимларини рейтинг баҳолаш тизими асосида амалга оширилади.

Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

 

29-03-2024, 06:23
Saytga qaytish