Kuzatuvchi.uz / “ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ” ОЙЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

“ХОТИН-ҚИЗЛАР ҲУҚУҚЛАРИ” ОЙЛИГИ МУНОСАБАТИ БИЛАН

10 та саволга 10 та жавоб 

1-савол. Хотин-қизларга тадбиркорликни  йўлга қўйиш учун кредат ажратиш тартиби?

Жавоб. Қонунчиликка кўра, хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун хотин-қизларни қўллаб қувватлашдавлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 млн сўмгача кредитлар ажратилиши белгиланган.

2-савол: Никохдан ўтиш тартиби қандай, қайси холатларда бир ойлик мудатни қисқартириш мумкин?

Жавоб: Оила кодексига мувофиқ никох эркак ва аёл кишининг хоҳиши, розилиги билан ФХДЁ органларида тузилади, одамлар келажакда фарзандлар такдири билан боғлиқ хуқуқуий муносабатларга дуч келмаслак учун  қонуний тартибда ФХДЁ органларида никохдан ўтишлари керак. Унутманг никох тегишли давлат органида қайд этилсагина тузилган хисобланади. Никох ФХДЁга ариза бергандан кейин 1 ой ўтгач қайд қилинади.

Бир ойлик муддат нима керак. Бу никохланувчи шахслар никохга киришда жиддий уйлаб олишлари, ФХДЁ органи никохланувчи шахсларнинг айни пайтда бошқа шахслар билан никохда турган ёки турмаганлиги холатларини аниқлаб олиш учун мухим, узрли сабаблар бўлган тақдирда бир ойлик муддатни қисқартириш мумкин.

Бу қайси холатлар, болаларининг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳномалари, тиббиёт муассасасининг келиннинг ҳомиладорлиги ёки бир тарафнинг касаллиги ҳақидаги маълумотномаси, хизмат сафари тўғрисидаги гувоҳнома ва шу каби ҳужжатлар асос буладИ.

3-савол. Қизлар акамедияси платформаси ишга тушурилами?.

Жавоб:  2024 йил 1 мартдан бошлаб ёш аёллар ва қизларни тадбиркорлик, маркетинг, график дизайн каби замонавий касбларга ўргатиш мақсадида “Қизлар академияси” платформаси ишга тушурилиб, у орқали ёш аёллар ва қизлар учун турли танловлар, лойиҳалар, ўқув-машғулотлар йиғинлар, амалиётлар ташкил этилади.

“Ёшлар дафтари” жамғармаси маблағлари ёшларни чет тиллари ва касб-ҳунарга ўқитиш мақсадларига йўналтирилади;

ёшларни замонавий касбларга ўқитиш бўйича “Устоз” махсус платформаси ишга туширилади ва дастлабки босқичда мазкур платформа орқали 250 минг нафар ёшлар қамраб олинади.

4-савол. Зулфия мукофоти кимларга, қандай имтиёз беради?

Жавоб: Қонунчиликка кўра, Зулфия номидаги Давлат мукофоти таълим, фан, адабиёт, маданият, санъат, спорт, ахборот технологиялари соҳалари ва жамоатчилик фаолиятида алоҳида ютуқларга эришган 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган иқтидорли хотин-қизларга берилиши белгиланган.  Мукофот ҳар йили Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан 2 нафардан талабгорларга берилади.

Мукофотни олиш учун талабгор сўнгги 3 йил мобайнидаги ибратли фаолияти, ўз соҳасидаги ва жамоатчилик фаолиятидаги алоҳида ютуқларига оид ҳужжатларни тақдим этиши лозим.

Мукофот совриндорлари агар умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим муассасаларининг ўқувчилари бўлса, бакалавриатга, бакалавриат талабалари бўлса, магистратурага тегишли йўналиш ва ихтисослик бўйича кириш синовларисиз давлат грантлари асосида қабул қилинади.

Шунингдек, Мукофот совриндорларига БҲМнинг 50 баравари (17 млн сўм) миқдорида пул маблағлари берилади.

5-савол: Болани фарзандликка олиш тартиби қандай?

Жавоб:  Болани фарзандликка олиш фарзандликка берувчиларнинг нотариал тасдиқланган аризаси асосида суд тартибида амалга оширилиб, суднинг ҳал қилув қарори асосида туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этган ФҲДЁ органида, фарзандликка олинган боланинг туғилган жойи ўзгартирилганда эса ҳал қилув қарорида кўрсатилган жойдаги ФҲДЁ органида, ҳал қилув қарорида кўрсатилмаган бўлса, фарзандликка олувчиларнинг доимий рўйхатдан ўтган жойидан қатъи назар, ФҲДЁ органи томонидан амалга оширилади.

6-савол: Чет эл фуқаролари еки фуқаролиги бўлмаан шасхалр билан инкохни қайд этиш тариби қандай?

Жавоб: Ўзбекистон Республикасининг Оила Кодексига мувофиқ ФҲДЁ органларида Ўзбекистон Республикаси фуқароларининг МДҲ мамлакатлари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар билан никоҳини қайд этиш ҳамда чет эл фуқаролари ўртасидаги никоҳни қайд этиш умумий асосларда амалга оширилади.

Бунда Ўзбекистон фуқароси ва чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахслар ўртасидаги никоҳни қайд этиш агар чет эл фуқаросининг ёки фуқаролиги бўлмаган шахснинг Ўзбекистон Республикасида бўлиш визаси никоҳ тузиладиган кунда ҳақиқий бўлсагина амалга оширилади.

7-савол: қонунчиликка кўра аёлларга қандай имтиёзлар бор?

Жавоб: Хотин-қизларга тадбиркорликни йўлга қўйиш учун 33 миллион сўмгача кредитлар ажратилади.

Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси ҳисобидан 3 йилгача ва 6 ойгача имтиёзли давр билан йиллик 14 фоиз ставкада 33 миллион сўмгача кредитлар берилади.

Аёлларни пенсия ёшига тўлгани сабабли иш берувчи ташаббуси билан ишдан бўшатиш тақиқланади.

Бунда аёлларнинг пенсия ёшига тўлгани ёки ёшга доир давлат пенсиясини олиш ҳуқуқи вужудга келгани сабабли номуайян муддатли меҳнат шартномасини 60 ёшга тўлгунга қадар ёки муддатли меҳнат шартномасининг муддати тугагунга қадар иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш мумкин эмас.

Айрим тоифадаги хотин-қизларга ОТМга кириш учун тавсиянома берилади.

Эҳтиёжманд оилалардаги хотин-қизларга олий таълим муассасалари киришда давлат гранти асосидаги қабул доирасидаги танловда иштирок этиш учун тавсиянома берилади.

Тавсиянома олиш учун туман (шаҳар) маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимларига электрон шаклда мурожаат қилинади.

 «Аёллар дафтари»га киритилганларга 5 млн сўмгача кредитлар нақд берилиши мумкин.

Ишлайдиган оналарга болани овқатлантиришга  танаффус берилади.

2 ёшга тўлмаган болали аёлларга болани овқатлантириш учун (ўзига берилган дам олиш ва овқатланиш учун бериладиган танаффусдан ташқари) камида ҳар 3 соатда бир марта ҳар бири 30 минутдан кам бўлмаган танаффус берилади.

2 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп болали аёлларга танаффуснинг муддати камида 1 соат қилиб белгиланади. Мазкур танаффуслар учун иш ҳақи камайтирилмайди.

Хотин-қизларнинг касб ўрганишга қилган харажатларини давлат тўлаб беради.

Бунда хотин-қизлар нодавлат таълим ташкилотларида касб-ҳунарга ва тадбиркорликка ўқиганда қилган харажатларнинг 70 фоизи, бироқ ҳар бир битирувчига 1 миллион сўмдан ортиқ бўлмаган харажатлар давлат томонидан қоплаб берилади.

«Аёллар дафтари»га киритилган ёлғиз аёлларнинг фарзандлари ҳам боғчага имтиёзли рўйхат асосида қабул қилинади.

Ўзгартиришларга кўра, мактабгача ташкилотларга устунлик билан қабул қилиниш ҳуқуқига эга болалар рўйхати (имтиёзли рўйхат) янгиланди.

Оғир ижтимоий аҳволдаги хотин-қизларга имтиёзли уй-жойлар берилади.

Уй-жойга муҳтож хотин-қизларга бериладиган арзон уй-жойлар тўловининг: 10 фоизи Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш давлат мақсадли жамғармаси, талабгор ишлаётган ташкилот ва бошқа манбалар ҳисобига (бошланғич бадал сифатида);

Аризалар туман ҳокими бошчилигидаги ҳудудий комиссияга берилади.

Фаол ва ташаббускор хотин-қизлар «Мўътабар аёл» кўкрак нишони билан тақдирланади.

12 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларга қўшимча таътил берилади.

12 ёшга тўлмаган икки ва ундан кўп боласи ёки 16 ёшга тўлмаган ногирон боласи бор аёлларга ҳар йили 3 иш кунидан кам бўлмаган ҳақ тўланадиган қўшимча таътил берилади. Шунингдек, уларнинг хоҳишига кўра ҳар йили 14 календарь кундан кам бўлмаган иш ҳақи сақланмаган таътил берилади.

Айрим хотин-қизларнинг контракт пули давлат томонидан тўлаб берилади.

Хусусан, магистратурада ўқиётган хотин-қизларнинг контракт тўловларини қоплаб бериш тартиби белгиланган.

Магистратурада тўлов-шартнома асосида ўқиётган хотин-қизларнинг контракт суммасини Давлат бюджетидан қоплаб бериш тартиби тасдиқланган. Бунинг учун талабгорлар 15 сентябрга қадар ўзлари таълим оладиган муассаса ректори номига ариза билан мурожаат этишлари талаб қилинади.

Шунингдек, ҳукумат қарори билан ҳар бир ҳудуддан ота-онаси ёки уларнинг биридан айрилган муҳтож қизлар, боқувчиси йўқ ёлғиз 100 нафар аёлларнинг тўлов-контракти ҳокимликлар томонидан ҳар йили тўлаб берилади.

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар енгилроқ ишга ўтказилади. 

2 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар аввалги ишини бажариши мумкин бўлмаганида боласи 2 ёшга тўлгунгача енгилроқ ёки ноқулай ишлаб чиқариш омилларининг таъсиридан холи ишга ўтказилади. Бунда аввалги ишидаги ўртача ойлик иш ҳақи сақлаб қолинади.

Ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёлларни ишга қабул қилишда дастлабки синов қўлланилмайди.

Раҳбарлик лавозимига танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг иштироки таъминланади.

Давлат хизматидаги лавозимларни, шу жумладан, раҳбарлик лавозимларини эгаллаш учун танловда хотин-қизлар ва эркакларнинг тенг равишда иштирок этиши таъминланиши керак.

 Айрим аёллар 53 ёшда пенсияга чиқиши мумкиню

Технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки иш хусусиятининг ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқаргани ёхуд корхонанинг тугатилгани муносабати билан ишдан озод этилган ва ишсиз деб эътироф этилган аёллар 53 ёшга тўлганда ва иш стажи камида 20 йил бўлганда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

5 йил иш стажига эга хотин-қизлар тавсиянома асосида ўқишга қабул қилинади.

Ҳукумат қарори билан коллеж ёки техникум дипломидаги мутахассислиги бўйича 5 йил иш стажига эга хотин-қизлар контракт асосида ОТМга қабул қилинади. Бунда тавсияномага эга абитуриентлар орасида алоҳида тест ўтказилади, улар орасидан юқори балл тўплаган 500 нафаригина ОТМга кира олади.

Хотин-қизларга 7 йилга фоизсиз таълим кредити берилади.

 Президент қарорига кўра, олий ҳамда ўрта махсус ва профессионал таълимда таҳсил олувчи хотин-қизларга 7 йилга 14 фоизлик таълим кредитлари ажратилади. Бунда фоиз ставкаларини Молия вазирлигининг жамғармаси қоплаб беради. Хотин-қизлар эса асосий қарзни ўқишни тамомлагач, 7 йил давомида тўлайди.

Ногиронлиги бўлган хотин-қизларни ишга олганларга субсидия берилади.

Президент қарори билан меҳнатга лаёқатли, ногиронлиги бўлган хотин-қизларни иш билан таъминлаган иш берувчилар учун 6 ой давомида ҳар ойда БҲМнинг 2 баравари (600 минг сўм)дан кам бўлмаган миқдорда субсидия ажратилади.                              

Хотин-қизлар ва болалар ҳуқуқларини ҳимоя қилишда жавобгарликлар кучайтирилмоқда.

Ўзбекистонда хотин-қизлар, болалар ва кекса ёшдаги ота-оналар ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилган. Унга кўра, 18 ёшга тўлмаганларнинг номусига тегиш, зўрлик ишлатиб, жинсий эҳтиёжни қондириш учун жавобгарлик кучайтирилмоқда. Хусусан, уларга нисбатан амнистия қўлланмайди.

             8-савол: фарзанд туғилганда суюнчи пули бериладими?

Жавоб: ФХДЁ органи томонидан фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа пулини расмийлаштирилиши ва хизмат натижаси бўйича ариза берувчига СМС-хабар боради, ҳар бир тўлов ойи бошида ўтган ойда тўланган фарзанд туғилганда бериладиган бир марталик нафақа маблағлари акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг ҳисобварағига молиялаштирилади.

9-савол: туғилишда қайд қилишда комплекс давлат хизмати қандай тартибда бўлади?

Жавоб: Туғилишни қайд этиш билан боғлиқ компазит давлат хизматлари кўрсатиш тартибига кўра тиббиёт муассасаси бола ва унга бериладиган фамилия, исм ва ота исми, ота-она ва уларнинг никоҳи, бола рўйхатга қўйиладиган поликлиника ва ички ишлар бўлими, навбатга қўйиладиган давлат мактабгача таълим ташкилоти ҳақидаги барча маълумотларни электрон тиббий маълумотномани шакллантириш учун махсус электрон бланкка киритади ва автоматик равишда фуқаролик ҳолати далолатномаларини ёзиш бўлимига автоматлаштирилган ахборот тизими орқали юборади.  ФҲДЁ бўлими туғилганлик ҳақидаги далолатнома ёзувини қайд этади ёки далолатнома ёзувини қайд этишни рад этади ва QR-код қўйилган туғилганлик ҳақидаги маълумотномани тиббиёт муассасасига юборади ҳамда бошқа давлат хизматларидан комплекс тарзда фойдаланишни таъминлайди.

Ариза берувчиларнинг исталган вақтдаги талабига асосан туғилганлик ҳақидаги гербли гувоҳномани экстерриториал тамойил асосида расмийлаштириб берилади.

10-савол: Никохда қайд қилишда никохланувчилардан бирида касаллик аниқланса никохни қайд қилиш мумкинми?

Жавоб: мумкин, бундай холатда ФХДЁ органи томонидан инкохланувчи шахсларнинг хар иккаласини таништириб агар улар шу никохдан ўтишга қаршилик билдирмасалар, икки тарафнинг розилиги билан никох ФХДЁ органида қайд қилиниши мумкин.

Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

 

29-03-2024, 06:06
Saytga qaytish