Kuzatuvchi.uz / СИРДАРЁ ЎЗАНИДА НОРУДА МАТЕРИАЛЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШГА МУДДАТСИЗ МОРАТОРИЙ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

СИРДАРЁ ЎЗАНИДА НОРУДА МАТЕРИАЛЛАРНИ ҚАЗИБ ОЛИШГА МУДДАТСИЗ МОРАТОРИЙ ЖОРИЙ ҚИЛИНАДИ

Президент Фармони (ПФ-46-сон, 11.03.2024 й) билан  “Сув ҳавзаларида норуда материалларни қазиб олишни тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига ўзгартириш ва қўшимча киритилди.

Фармонга кўра, 2024 йил 1 майдан Сирдарё дарёси ўзанидаги норуда материалларни қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий қилинади, шунингдек, ноқонуний қазиб олиш ишлари натижасида табиатга етказилган зарар учун жавобгарлик кучайтирилади.

Сирдарё дарёсининг ювилган қирғоқларини мустаҳкамлаш, қирғоқ бўйи минтақасидаги бузилган ерларнинг табиий ҳолатини қайта тиклаш ва реабилитация қилиш чора-тадбирлари амалга оширилади.


Х.МАТКАРИМОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бош юрисконсулти.

26-03-2024, 23:59
Saytga qaytish