Қонунчиликка кўра, қуйидаги тоифадаги болалар боғчага жойлаштирилишда бошқаларга қараганда устунликка эга бўлади.
Улар:
-I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларнинг болалари;
-кўп болали оилаларнинг болалари;
-етим болалар ёки ота-онасининг қаровисиз қолган болалар;
-“Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёлғиз аёлларнинг фарзандлари;
-контракт бўйича ҳарбий хизматчиларнинг ва ички ишлар органлари ходимларининг болалари;
-талабалар ва педагогларнинг болалари;
-акалари ёки опалари ушбу боғчанинг тарбияланувчилари бўлган болалар;
-кўп тармоқли ихтисослаштирилган боғчалардан умумий турдаги боғчаларга ўтказилаётган соғайган болалар.
У.НАВРУЗОВ,
Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.