Kuzatuvchi.uz / ҲАЙДОВЧИ АВТОМАШИНА СИГНАЛИНИ ХОХЛАГАН ЖОЙДА ЧАЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!

ҲАЙДОВЧИ АВТОМАШИНА СИГНАЛИНИ ХОХЛАГАН ЖОЙДА ЧАЛИШГА ҲАҚЛИ ЭМАС!

Ҳукуматнинг 172-сон қарорига илова қилиб келтирилган "Йўл ҳаракати қоидалари"нинг 48-бандига кўра, 

 Товушли ишоралар фақат қуйидаги ҳолларда қўлланилиши мумкин:

аҳоли пунктларидан ташқарида бошқа ҳайдовчиларни қувиб ўтиш ҳақида огоҳлантириш учун;

зарур бўлган ҳолларда йўл-транспорт ҳодисасининг олдини олиш учун.

Юқорида кўрсатилган ҳоллардан ташқари товушли ишоралардан фойдаланиш тақиқланади. Сабабсиз сигнал берган ҳайдовчиларнинг бу ҳаракати уларга нисбатан 340.000 сўм жарима солинишига сабаб бўлади.

 

У.НАВРУЗОВ,

Янгиариқ тумани юридик хизмат кўрсатиш маркази бошлиғи.

23-03-2024, 22:40
Saytga qaytish